Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:49

Муҳожир ўзбеклар дунë бўйлаб намойишларни давом эттирмоқда


Ню Йоркдаги намойишда кўтарилган талаблардан айримлари.
Ню Йоркдаги намойишда кўтарилган талаблардан айримлари.

Ню Йорк¸ Лондон¸ Брюссел¸ Сеул каби дунëнинг йирик шаҳарларида муҳожиратда юрган ўзбеклар Ўш ва Жалолободдаги қирғинни тўхтатиш ва Қирғизистон жанубида тинчлик ўрнатиш талаби билан норозилик намойишларини давом эттирмоқдалар.


Ўзбекистон ва Қирғизистондан АҚШ га борган ўзбек талабалари¸ меҳнат муҳожирлари ва америкалик ўзбеклар Қирғизистондаги вазиятга эътибор қаратиш¸ мамлакат жанубидаги миллий низони тўхтатиш талаби билан Ню Йоркдаги БМТ бош қароргоҳи олдида намойиш ўтказдилар.

Намойишчилар катта плакатга Ўшдаги қирғинда халок бўлган эркак, аёллар ва болаларнинг суратларини чоп этишди.
Улар БМТидан Қирғизистонга ҳалқаро тинчлик ўрнатиш кучларини олиб киришни талаб этмоқдалар.

Ўзбекларни ўлдиришни тўхтатинг! дейилади айрим ëзувларда.
Европа давлатларида муҳожирликда яшаётган ўзбеклар 15 июн куни Брюсселдаги Европа Комиссияси биноси олдида пикет ўтказди.

Мазкур тадбир ташкилотчиси Нуриддин Низом пикетдан кўзланган мақсад Қирғизистондаги қонли воқеаларга Европа жамоатчилиги эътиборини кучайтириш ва Ўзбекистон кучларини БМТ мандати остида Қирғизистонга киритиш эканини айтди.

- Асосий мақсадимиз, мана неча кундан бери Қирғизистоннинг жанубида қирғинбарот давом этяпти. Бир нечта одамлар ўлаяпти. Подвалларда одамлар озиқ-овқатсиз қолишаяпти. Биринчидан¸ Қирғизистон жанубига эътибор беришни яъни у ердаги бўлаëтган вазиятга жиддийроқ қарашлигини сўрадик. Иккинчи мақсадимиз Қирғизистоннинг кучи етмаяпти мамлакат жанубида бўлаëтган воқеаларни тинчлантиришга.

Шунинг учун тинчликпарвар кучларни киргизиш¸ хусусан БМТ нинг мандати остида тинчликни сақлаш мақсадида Ўзбекистоннинг қўшинини киргизишни талаб қиляпмиз. Пикет давомида Еврокомиссиянинг махсус вакили олдимизга чиқди. Биз ўзимизнинг қоғозга туширган баëнномамизни топширдик. Улар ўзларининг тегишли идораларига¸ тегишли вакилларига етказишга ваъда беришди. Ҳозир Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчихонасининг олдига ҳам борамиз. Пикетларимиз давом этади, деди Брюсселдаги пикет ташкилотчиси Нуриддин Низом.

Айни пайтда¸ Жанубий Корея пойтахти Сеулда ҳам юзлаб ўзбек муҳожирлари яна намойишга чиқиб¸ Қирғизистон жанубида беш кундан бери давом этаëтган қирғинни тўхтатишни сўрадилар.



(Бу видеолавҳани Сеулдаги тадбир ташаббусчилари Озодликка йўлладилар.)
XS
SM
MD
LG