Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:57

Алишер Усмонов IСQ ни сотиб олди


Россиялик миллиардер Алишер Усмоновга тегишли Digital Sky Technologies (DST) ширкати IСQ -тезкор хабарлар хизматини AOL корпорациясидан сотиб олганлиги ҳақида шартнома имзоланди.

DST компаниясининг расмий вакили Ленид Соловьевнинг Озодликка хабар беришича, апрел ойида имзоланган дастлабки шартномага кўра, олди-сотди амалиёти $187,5 млн. ташкил этди. Лекин бу шартноманинг имзоланиши АҚШ хавфсизлик хизматлари қаршилигига учраган эди.

Financial Times газетасининг ёзишича, бу хабар бериш воситаси Европанинг жиноий гуруҳлари томонидан кенг ишлатилади ва бунга қадар АҚШ бу хабарларни бемалол кузатиб келган.

IСQ – Россия, Германия, Чехия ва Исроилда кенг тарқалган Интернетдаги тезкор алоқа хизматидир.

IСQ Исроилнинг Mirabilis компанияси томонидан 1996 йилда ихтиро қилинган ва бугунги кунда ўз соҳасида пешқадамлик қилмоқда.

Баъзи маълумотларга кўра, ҳозирда IСQ дан ойига 32 млн. одам фойдаланмоқда. Асли ўзбекистонлик Алишер Усмонов, шунингдек, Mail.ru, Odnoklassniki.ru, Vkontakte.ru, Facebook каби Интернетдаги социал тармоқлар ва HeadHunter.ru сайтига эгалик қилади..
XS
SM
MD
LG