“Ерлар пулдорларга сотилаяпти”
дейди Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидан қўнғироқ қилган тингловчимиз Зокиржон ака.
- Ерларни талон-тарож қилиш ҳақида гапирмоқчи эдим. Президентимиз 2008 йилда 3077 деган қарор чиқариб, назорат қилишни Бош вазир Мирзиëевга берган эди. Бу вазир чаққон чиқиб, минглаб гектарни бугунгача¸ майли, биз қишлоқда фуқароларга томорқа беришга қарши эмасмиз¸ берсин¸ кўпайсин. Лекин ноқонуний пулини олиб яширинча¸ ҳеч қандай план йўқ бурчакдан бериб¸ ерларни талон-тарож қилиб, республиканинг минглаб тиллага тенг ерларини тарқатиб ëтибди. Битта Қумқўрғон туманида 1000 дан ошиқ гектар сувли ер яширинча тарзда бир сўтик ери 300 мингдан сотилиб ëтибди.
Озодлик: Ўртача неча сўтикдан сотилаяпти?
- Истаганингизча олишингиз мумкин. Бир гектар ер олган одамлар бор¸ уч гектар ер олган одамлар бор. Ўртасига ҳовлини қуриб ëтибди. Пул эвазига ҳужжатлаштирилаяпти. Текшириб кўрса¸ ҳаммаси сохта. Прокуратурага борсангиз¸ “Сен менга тегинмасанг¸ мен сенга тегинмайман” дейди. Кўп тегинаверсангиз¸ устингиздан жиноят иши қўзғайди. Одамни урибсан ëки ичиб жанжал қилибсан, деб жиноят иши қўзғайди.
Озодлик: Беш-олтита боласи бор¸ уйига сиғмай қолганлар ололадими?
- Йўқ¸ улар ололмайди. Ундай одамлар ололмайди. Қўлида камида 10 миллион сўм пули бор одам олади¸ дейди Зокиржон ака.
“Маошдан 10 фоиз буғдойга”
Аввалги эшиттиришларимизда Сурхонарё вилоятининг Олтинсой туманида ўқитувчиларга 50 килограммдан буғдой топшириш мажбурияти қўйилгани ҳақида гапирган эдик. Шўрчи туманидан олинган янги маълумотга кўра, энди ўқитувчилар маошларининг 10 фоизи тўлмай қолган буғдой режасини қоплаш учун ушлаб қолинмоқда. Бу ҳақда шўрчилик тингловчимиз гапириб берди:
- Шўрчи районида¸ умуман бошқа районларда ҳам¸ шаҳар марказларида ўқитувчиларнинг ойлигидан 10 фоиздан пул олинаяпти экан. Шу информация бор менда. Шуни айтиб қўймоқчи эдим.
Озодлик: Нима учун олинаяпти экан?
- Ўтган сафар буғдой масаласини гаплашган эдик. Ҳозир шаҳар марказларида ишлайдиган ўқитувчиларнинг ойлигидан бир марта 10 фоиздан олинар экан. Денов районида докторлар ҳам бераяпти экан. Узун¸ Сариосиë районларида ҳам шу экан.
Озодлик: Ойликдан қандай ушлаб қолади? Ҳозир ойликлар пластикка ўтказилаяпти-ку.
- Энди бундай, ака. Масалан 300 минг сўм ойлик бўладиган бўлса¸ 270 мингга загрузка қилиб берилади.
Озодлик: Бу аниқ буғдойгамикан ўзи?
- Ҳа. План тўлмаган. Қўлидан келгани пул¸ келмагани ўзи эккан бўлса, буғдойидан беради. Экмаган бўлса, сотиб олиб беради. Бозордаги тижоратчиларга 10 минг сўмдан мажбурий қўйилаяпти экан. Ўшани бермаса бўлмайди¸ дейди шўрчилик тингловчимиз.
“Бўзчи белбоққа ёлчимайди”
дейди Асака туманидан қўнғироқ қилган тингловчимиз Раббимжон. Унга кўра, Ўзбекистонда газга бой, бироқ уларнинг уйларига тортилган темир қувурлар 5 йилдан бери бўм-бўш:
- Гапларим бор. Худога шукур, тинчлик бизда. Шу табиий газ ҳар йил қишда муаммо бўлади денг.
Озодлик: Қаерда бўлаяпти бу?
- Асакадаги темир йўл атрофидаги маҳаллаларда яшаймиз.
Озодлик: Ҳозир борми газ?
- Йўқ. Балонли газ олиб ëқамиз.
Озодлик: Табиий газ келганми-йўқми?
- Келган-да. Шунинг учун хафа бўлдим-да. Ҳали-бери келмайди шекилли бизга.
Озодлик: Бир-икки марта ëнганми?
- Ëнган.
Озодлик: Қанчадан бери йўқ?
- Беш-олти йилдан бери десам ҳам адашмайман. Ҳар йили бир тонна кўмирсиз қишни ўтказа олмаймиз¸ дейди асакалик Раббимжон.
“Тиланчилар кўпайиб кетди”
дейди наманганлик тингловчимиз Мўминжон ака.
- Бизда Ўзбекистонда¸ айниқса Наманганда девона кўпайиб кетган. Мачитларнинг икки томондаги эшикларида кампирлар кўпайиб кетган. Бозорларга борсангиз¸ ҳамма ëқни девона босиб кетган. Ҳайрон қолаяпман-да.
Озодлик: Ўзингизнинг фикрингизча нима учун кўпайиб кетган?
- Мен ҳам шунга ҳайронман. Йўқчиликданми дейман-да. Йўқчилик¸ камомад¸ тирикчилик қилиш¸ иқтисод йўқ бўлди. Девона иш йўқлигидан бўлаяптими, дейман-да. Илгари янги мустақил бўлганимизда жуда ҳам хурсанд эдик. Президентимиз: "Бир йиллик пахта даромадига уч йил ишламасдан ëтамиз", деган эдилар. Ҳозир мустақил бўлганимизга 18 йил бўлган бўлса¸ мана шу 10 йилда девона кўпайди. Бир-икки йил ичида девона ҳаддан ташқари кўпайиб кетди. Нимага шулар кўпайди экан? Кўпайиб кетганидан ҳайрон қоламан. Йўлларда¸ трассаларда¸ светофорларда туради.
Озодлик: Шу девоналарнинг ëшлари неча ëшдан неча ëшгача?
- Қари кампир ҳам бор¸ чол ҳам бор¸ ўрта ëш ҳам бор¸ 20 га киргани ҳам бор¸ 40 га киргани ҳам бор¸ лўлилар ҳам бор. Ҳаммасидан бор. Келиб сўрайверади. Ҳозир бердим десангиз¸ яна келиб сўрайверади. Иш йўқлигидан кўпайиб кетдими, дейман-да. Туппа-тузук одамлар иш йўқлигидан девоначилик қилиб тирикчилик қилаяпти¸ дейди наманганлик Мўминжон ака.
“Алдагани бола яхши”
дейди ўзбекистонлик тингловчимиз Ўшда бўлаётган воқеаларга ўз муносабатини билдирар экан:
- Шавкат Раҳмон ҳақида эшиттирдингизлар-ку. Шуни эшитиб ўтириб, “Бўлганда нима бўларди?” деб ўтириб, ўзимча “ўлиб қолган бўларди”, деб ўйладим. Шунга бир-иккита гапларим бор эди. Қирғизлар тўғрисида айтмоқчиман. Мана ўзинглар айтиб турибсизлар. Ўзбекларнинг ерларини олаëтганликларига. Қирғизлар ўзбеклар устидан кулса¸ зўрласа¸ хўрласа¸ бутун дунë индамай тураверса. Айниқса, туркий халқлар. Бир оилада жанжал чиқса¸ ҳамма ўртага олиб, эси йўғига ҳамма маслаҳат беради. Қирғизларнинг телевидение ва радиолари бўлса фақат ëлғон маълумотни айтаяпти. Одамларни алдаяпти-да. 100-200 та ниқоб билан қилаëтганларга қирғиз армиясининг кучи етмаяпти. У қанақа армия экан дейман¸ дейди ўзбекистонлик тингловчимиз.
“Бедодликлар давом этаяпти”
дейди Ўшдан Россияга қочиб келган оиласи билан гаплашган Хайрулла.
- Жалолобод вилоятидан Хайрулла бўламан. Ҳозир бизнинг оилалар келган эди. Бўлган воқеаларни эшитдим¸ олдинда солдатлар отиб, орқадан уйларни ëққан одамлар. "Шу органларнинг¸ солдатларнинг устидан назорат қиладиган шахс чиқаяптими?" деган хулоса бўлаяпти. Бу давлат томонидан уюштирилган¸ давлатнинг қўли бор деган нима бўлаяпти. "Кимлар уюштирган?" деган фикрлар туғилаяпти-да. "Айбдорлар жазога тортиладими ëки тортилмайдими?" деган нарса Ўтунбаевага етиб борармикан, деб гапираëтган эдик.
**************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!