Линклар

Шошилинч хабар
15 октябр 2024, Тошкент вақти: 07:19

Қирғизистонда ЕХҲТ полициячиларига қарши намойишлар ўтмоқда


ЕХҲТ полициячиларини Қирғизистонга киритиш зарурати ҳақида мамлакат президенти Роза Ўтунбаева европалик ҳамкорлари билан ўтказган учрашувлари чоғида ҳам бир неча бор таъкидлаганди.
ЕХҲТ полициячиларини Қирғизистонга киритиш зарурати ҳақида мамлакат президенти Роза Ўтунбаева европалик ҳамкорлари билан ўтказган учрашувлари чоғида ҳам бир неча бор таъкидлаганди.

Ўш вилоят ҳокимияти олдида мамлакат жанубига ЕХҲТ полициячиларининг киритилишига қарши 26 июл куни эрталаб митинг ўтказган намойишчилар ЕХҲТнинг маҳаллий ваколатхонаси томон йўл олдилар.

“Қирғизистонда полициячиларга ўрин йўқ!” дея ҳайқирган намойишчилар бугун эрталаб Ўш шаҳри марказий майдонида митинг ўтказдилар. Воқеа гувоҳларига кўра, яхши уюштирилган мазкур норозилик намойишида “Бизга ташқи кучлар керак эмас” қабилидаги шиорларни кўтариб олган иштирокчилар олдида ЕХҲТнинг консултатив полиция гуруҳи киритилишига нима учун қарши бўлганларини изоҳлаган нотиқлар нутқ сўзлаганлар. Сўнгра эса улар ўз талабларини билдириш учун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўшдаги ваколатхонаси идорасига қараб йўл олганлар.

Ўш мэрияси матбуот хизмати раҳбари Александр Кимнинг шаҳар мэри Мелисбек Мирзақматов баёнотига таянган ҳолда қайд этишича, “маҳаллий расмийлар шаҳарликларнинг норозилик намойишини қўллаб-қувватлайдилар ҳамда ЕХҲТ доимий кенгашининг Қирғизистонга ЕХҲТ 52 нафар полициячисини киритиш ҳақида мамлакат муваққат ҳукумати ва ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева томонидан маъқулланган қарорини олқишламайдилар”.

Айни шундай мазмундаги митинг бугун Бишкекдаги парламент биноси олдидаги майдонда ҳам бўлиб ўтмоқда. Озодлик қирғиз шўъбаси хабарига кўра, митингни “Қирғизистон ташқи кучларга қарши” ҳаракати уюштирган.

Эслатиб ўтамиз, ЕХҲТ ва Қирғизистон ҳукумати Ўш ва Жалолобод вилоятларига 52 қуролсиз полициячидан иборат кузатув гуруҳининг киритилиши тўғрисидаги келишув 17 июл куни Олмаотада бўлиб ўтган аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашувида имзолаганди. 22 июл куни эса ЕХҲТ доимий кенгашининг Венада бўлиб ўтган мажлисида ташкилотга аъзо 56 мамлакат вакиллари Қирғизистонга полиция консултатив гуруҳини “тўхтовсиз” киритиш ҳақидаги келишувни тасдиқладилар.

Қирғизистонга миллатлараро тарангликни сусайтириш ва мамлакат Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари салоҳиятини кучайтиришда кўмак кўрсатиши кутилаётган қуролсиз полициячилар гуруҳи, маълумотларга кўра, шу йил август ойида киритилиши кўзда тутилган.

Гарчи ЕХҲТ полициячилари киритилишига қирғизистонликларнинг айримлари ва Ўш шаҳар мэрияси қаршилик қилаётган бўлса-да, ўшлик ва жалолободлик этник ўзбеклар халқаро полициячилар киритилиши ҳақидаги хабарни хурсандлик билан кутиб олдилар. Улар халқаро полициячиларнинг Қирғизистон жанубига кириб келиши ортидан Ўш ва Жалолободда вазият ижобий томонга ўзгаришига, маҳаллий расмийлар томонидан ўзбекларга нисбатан таъқиб ва тазйиқлар сусайишига умид билдирмоқдалар.

Мавзу тафсилотлари билан кун давомида танишасиз.
XS
SM
MD
LG