Линклар

Шошилинч хабар
11 октябр 2024, Тошкент вақти: 00:45

"Йўқ ҳақида бадиҳа" ëзиш бўйича мусобақа бошланди


Яна бир "Қурултой" бошланди...
Яна бир "Қурултой" бошланди...

Бугунги суҳбатда ўзбекистонлик ëзувчи¸"Шарқ юлдузи" журналининг бош муҳаррири Улуғбек Ҳамдам¸ тошкентлик таниқли рассом Вячеслав Охунов¸ Туркиянинг Коч университети профессори Темур Хўжа ва тошкентлик журналист Нарзулла Оқилжонов иштирок этади.



Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси “Бу муқаддас ватанда азиздир инсон” деган ғояни ўзида мужассам этган конкурс эълон қилди. Бу танловдаги асарларда Ўзбекистон учун мустақил тараққиëт йўлининг сиëсий соҳада¸ давлат ва жамият қурилиши¸ иқтисодиëт¸ ижтимоий ҳаëт ва маънавият борасида юксалиш ва ривожланишдан иборат бўлгани¸ бу 19 йил давомида мамлакатда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг мустаҳкам замини бунëд этилгани очиб берилиши керак. Бу ҳолат изоҳини Улуғбек Ҳамдамдан эшитсак.

Улуғбек Ҳамдам: Ҳар қандай мавзу адабиëт учун мавзу бўла олади. Ҳамма гап ëзувчининг дунëқарашининг кенглигида. Менинг назаримда¸ мавзу кенг ëки тор бўла олмайди. Ëзувчининг дунëқараши кенг бўлса¸ бағри кенг бўлса¸ дунë кўрган бўлса¸ тафаккури баланд бўлса¸ ўтмиш адабиëтни синтез қила олган бўлса¸ менинг назаримда кичкина бир мавзуни¸ кичкина бир деталдан ҳам катта бир умумлашма¸ рамзий маънолар чиқара олади. Мана ҳозир “Ватанда инсон азиздир” дегандай бир мавзуларни таклиф қилинаяпти деяпсиз. Бу ҳам ўз ўрнида керак. Барибир инсон ўзининг яшаëтган жойининг қадрига етиши керак.

Озодлик: Нарзулла ака¸ сизнинг фикрингиз. Ҳукуматнинг аралашувидай туюлмаяптими бу нарса?

Нарзулла Оқилжонов: Йўқ¸ йўқ¸ бундай деб қараш керак эмас бу масалага. Кимдир ташаббускор бўлиши керакку шу масалада. Мана ҳозир суҳбатдошимиз кўпроқ баъзи бир ëзувчиларнинг¸ шу соҳадаги ижодкорларнинг умуман тутган позицияси ҳақида кўпроқ гапираяпти. Кечирасиз¸ ўша позицияни рўëбга чиқариш учун уларда кўпроқ журъат деган нарса кўпроқ етишмаëтгандай туюлаяпти. Журъат бўлса¸ позиция ўз ўзидан намоëн бўлади. Баъзан ëзишда¸ ўша нарсани олиб чиқишда ҳам шу нарса етишмаëтгандай туюлади. Танловларга келсак¸ бу нарсага унақа деб қараш керак эмас. Бу танлов жуда кўп мамлакатларда ҳам эълон қилинади. Шу танлов яхши нарсанинг яратилишга туртки бўлиши мумкин.

Озодлик: Темур Хўжа ака¸ сизнинг муносабатингиз қандай?

Темур Хўжа: Бу мукофотнинг ўрнатилиши жуда ҳам ғалати бир аҳвол. Чунки Ўзбекистоннинг энг таниқли ëзувчиларидан бири¸ совет даврида “Ўлмас қоялар” деган ўлмас бир асар яратган Мамадали Маҳмудов касал¸ оғир бир аҳволда ҳали қамоқда ëтаëтган бир пайтда бундай бир мукофотнинг эълон этилиши¸ менимча¸ халқаро инсон ҳуқуқлари билан¸ фақат ҳазиллашиш деб ҳисоблайман. Албатта¸ Ўзбекистоннинг таниқли шоирлари¸ ëзувчилари¸ халқ учун қайғурган санъаткорлари мавжуд. Бироқ бу соҳада ўзбек халқининг бугунги аҳволини ëритган асарлар¸ шеърлар¸ ҳикоялар¸ романлар¸ пьесалар¸ драмалар ëзилишга рухсат берилмаган адабий муҳит бор экан¸ қандай қилиб бунақа мукофот ўрнатилган¸ буни изоҳлаш¸ айниқса америкалик¸ европалик¸ ҳиндистонлик¸ япониялик¸ туркиялик ëзувчиларга¸ зиëлиларга буни изоҳлаш мумкин бўлмайди. Бундай мукофотнинг ўрнатилиши ëзувчиларни совет пайтида бўлганидек нарсаларни бўрттириб¸ сохталаштириб асарлар ëзишга ташвиқ этишдан бошқа бир нарса ҳисобланмайди.

Озодлик: Вячеслав¸ агар сиз бу ҳақда эшитган бўлсангиз¸ бу ҳақда сизнинг фикрингиз қандай?

Вячеслав Охунов: Совет даврида ижодкорлардан ҳеч ким кўрмаган коммунизм ҳақида ëзиш сўралар эди. Ҳозир Ўзбекистонда ҳеч ким кўрмаган аслида бўлмаган инсон ҳуқуқлари ҳақида ëзиш сўралмоқда. Кейинги 19 йил давомида арзирли на бир роман¸ на бир қисса яратилмади. Биринчи рақамли ижодкор бўлган Муҳаммад Солиҳ мамлакатдан қувиб юборилди. Шамшод Абдуллаев ҳам мамлакатни тарк этди. Ëзишни эплай олмайдиган ношудлар қолди¸ холос. Улар на мақтовни¸ на танқидни эплай олишади. Уларнинг қилган ишлари интеллектуал ахлат¸ холос.

Нарзулла Оқилжонов: Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг “Ўзбекистоннинг 16 йил мустақил тараққиëт йўли” деган маърузасидан шундай бир жойини ўқиб берсам майлими?

Озодлик: Майли¸ бемалол.

Нарзулла Оқилжонов: “Шуни таъкидлаш лозимки¸ мустақилликка эришиш даври ҳақида эски тузум инқирозга дучор бўлиб¸ собиқ иттифоқ парокандаликка юз тутган пайтда¸ мамлакатимизда тобора кескин тус олган сиëсий¸ ижтимоий ва иқтисодий вазият¸ ўзимизни англаш ва топталган миллий ғуруримизни тиклашга қаратилган интилиш кучайиб боргани¸ ватанимиз мустақиллигини қўлга киритиш қандай кечгани ҳақида яхлит¸ ягона ва холис кўз билан қараб баҳо берадиган жиддий таҳлил тадқиқот ҳозиргача амалда йўқлигини афсус билан айтишга тўғри келади”.

Азиз муштарий¸ ўқиганларингиз ярим соатдан кўпроққа чўзилган "Қурултой"да янграган айрим фикрлар¸ холос. Фикрлар тўқнашуви давомида билдирилган фикрлар мазмуни билан тўлиқ танишмоқчи бўлсангиз¸ бу суҳбатни қуйида тўлиқ ҳолда аудио форматда тинглашингиз мумкин.



XS
SM
MD
LG