Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:31

Эркин микрофон - "Бутун тизим ўзи шундай!"


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган тингловчи ва муштарийларимиз Ўзбекистонда яратилган тизимда малакали мутахассисларнинг қадри тушаётгани, тирикчилик илинжида ўзга ўлкаларга мардикорликка кетаётган ўзбекларнинг сони кўпаяётгани ва ҳокимият вакиллари бедодликлари авж олаётганидан гапиришади.


“Яхши докторлар кўчада қоляпти”


дейди Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидан қўнғироқ қилган Гулистон қишлоқ врачлик пункти шифокори Абдурайим Бозоров. Унга кўра, ҳозир аҳолининг малакали шифокорларга эҳтиёжи жуда кўп, бироқ туман бош шифокори ҳар хил баҳоналар билан яхши мутахассисларни ишдан бўшатиб юбормоқда:

- Хабарларингиз бўлса Ўзбекистонда қаранг тўкинлик-сочинлик. Халқ моддий томондан тикланиб бораяпти. Лекин маънавий томондан тикланишда ҳали жуда қашшоқмиз.

Озодлик: Маънавий томондан қашшоқмиз деганда нимани назарда тутаяпсиз?

- Нима десам бўлади¸ халқимиз ҳали ўз ҳуқуқини билмайди¸ ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қила олмайди. Шундан фойдаланиб кўпгина раҳбарларимиз ўз нафсини қондириш йўлида кўп ишлар қилиб ëтибдида. Масалан дейлик мен қишлоқ врачлик пунктида врач бўлиб ишлайман. 8500 аҳоли бор. Мен билан бирга ишлайдиган бир врачимиз бор хизмати сингган. Қамчибеков Алибек деган йигит. 52 га кирган. Давлатнинг миллион-миллион пулига у инсон институтни тамомлаган. Яқинда 10 ойлик болага умумий амалиëт бўйича шифокори курсини тамомлаб келди. Халқ у одамнинг меҳнатига муҳтож. Туман марказий шифохонасининг бош врачи Ҳамроев Ҳамза деган йигит буни чақириб¸ қўлидан аризасини олиб¸ ишдан бўшатиб юборибдида. Энди 8500 аҳолининг тиббий хизмати менинг бир ўзимнинг бошимга қолиб кетди.

Озодлик: Нима асосда бўшатган экан?

- Кўзи бўйича ногиронлик гуруҳи бор эди. Ана шуни баҳона қилиб туриб “Бор ногиронлигингни олавер. Аризангни ëзиб йўқ бўл” деган гапни қилган. Районимизнинг бош врачи осмондан келади. Кичкина районда ҳозир давлат медицина ходими етишмайди. Мутахассис йўқ. Лекин бу одам олти ой ичида 15 талаб врачни ишдан бўшатиб юборди район бўйича. МХХ га берсак¸ прокуратурага беради. Прокуратура маҳаллий прокуратурага беради. Маҳаллий прокуратура булар билан ҳамтовоқми ким билади. Муросага келади булар. Ҳеч қандай чорасини кўрмайди¸ дейди каттақўрғонлик шифокор Абдурайим Бозоров.


“Ўзбеклар темир йўлда ҳам хўрланяпти”

дейди “Тошкент-Уфа” темир йўлида кузатувчи бўлиб ишлаган Қодиржон Аҳмедов. Унинг эркин микрофонга айтишича, Қозоғистон чегарачилари, божхона ва милиция ходимлари Ўзбекистон поездида кетаётган ҳар бир йўловчидан 100 рублдан пул ундиради:

- 1994 йилдан бери темир йўлда ишлайман. Тошкент-Уфа йўналиши бўйича қатнаб турардим. Лекин ҳозир қатнамаяпман. Ўзбекистон йўловчилари Россияга¸ Қозоғистонга кетишда ва келишда Қозоғистон территориясида чегарачилар томонидан жуда хўрланиб ташланадида бундай айтадиган бўлсам. Мисол чегарачилари чиқиб “100 рубл бермасанг¸ паспортингга печат босмайман” дейди. Таможняларда ҳам чиқиб “100 рублдан бермасанг у-бу” деб.

Мисол учун бир одамнинг пули йўқ. “100 рубл бера олмайман” деса¸ сумкасини олиб носкисини бир томонга¸ нонларини бошқа томонга қўйиб¸ ичидаги нарсаларини сочиб издиватся қилиб ташлашади. Унинг орқасидан кейин досмотрлари чиқади. Мен сизга айтаëтганим кўптоқ Тошкентдан чиқаверишда Сариоғочда бўлади. Кейин тамбурга олиб чиқиб баъзиларини уриш ҳолатлари бўлади. Айниқса сопровождение милицияси¸ Қозоғистоннинг ревизорлари ким бўлишидан қатъий назар чиқиб албатта ўзбекларга предиратся қилади. Вагонларимизда ëпиштирилган телефон довериелар бор. Оқтўбаники¸ Остонаники. Лекин у ерда кўтаришмайди. Неча марталаб биз телефон қилдик. “А? Нима? Эшитмадим” дейдида қўйиб қўйишади¸ дейди Қодиржон Аҳмедов.


“Бутун тизим ўзи шундай!”

дейди чимкентлик Шохруҳхон ака, Озодлик радиосида эфирга кетган Ўзбекистон телевидениесининг “Ёшлар” телеканали ҳақидаги эшиттиришга ўз муносабатини билдирар экан:

- Асосий гапирадиган гапим Ëшлар телеканалининг ходимлари бошлиқлари ҳақида гапираяпти ҳозир. Маҳаллийчиликка йўқ қўйилган деб айтишаяптику. Мана шу ҳақда фикримни билдирмоқчи эдим. Ўзи умуман Малоҳат Эшонқуловани биламанда мен. Агар адашмасам Ëшлар радиоканалида “Давр эътиборидаги мавзу”¸ “Кўзгу” деган эшиттиришлари бўлардида танқидий. Адашмасам Малоҳат Эшонқулова тайëрлаган эди. Жуда ҳам зўр чиқардида бошида. Бу эшиттиришлар йўқолиб кетди ҳозир. Радио ҳам эшитмаймиз. Президент билмайди бу воқеаларни деб ўзлари айтишаяпти. Лекин бу воқеалардан президентнинг хабари бўлса керак деб ўйлайман. Чунки Озодликни етти-саккиз йилдан бери эшитаман. Илгари Исмат Хушевлар айтишарди телевидениеда кетадиган¸ радиода кетадиган ҳар бир эшиттиришларни текшириб ўтиришади булар деб. Каримовнинг ўзи назорат қилади деб айтарди. Президент билмайди деган гапи нотўғри бўлса керак. Ҳаммасини билади. Нима кетаяпти¸ нима қўяяпти. Бошлиқларни ўзи тайинлайди. Система шундай¸ система¸ дейди чимкентлик суҳбатдош.


“Бола нафақасидан умидвор котиб ва раис”

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидан қўнғироқ қилган тингловчи, болалар нафақаси расмийлаштиришда, нафақанинг бир ойлик пулига шерик бўлган қишлоқ йуқаролари йиғини котиби ва раиси устидан шикоят қилди:

- Болаларнинг нафақа пулини пластикка ўтказадида¸ пластикларимиздан 3000 сўм устамасини олиб қолади кассир. Пластикни пулга алмаштириш 15 фоиз. Масалан мен ҳзоир 60-70 минг олсам¸ 7000 сўм фоизини олиб қолади¸ яна кассир 3000 сўм ўзининг ҳақини олиб қолади. 10 минг бўлаяптида. Нафақа тўғирлаш учун бир ойлик беришимиз керак котибимизга.

Озодлик: Бир ойлик бермасангиз¸ сизга қилиб беришмайдими?

- Чиқармайди ҳам¸ документларни йиртиб-йиртиб бетингизга отиб юборади.

Озодлик: Қайси фуқаролар йиғинида бўлаяпти бу?

- Қашқадарë вилояти¸ Чироқчи тумани¸ Чияли ширкат хўжалигида¸ Чувиллоқ қишлоғида. Маҳалланинг раиси Ҳасан Ярлаев.

Озодлик: Бир ойликни маҳалла раиси оладими ëки котибми?

- Котиб оладию¸ иккалови шерик.

Озодлик: Сизларга “Бир ойлигини бермасанг¸ чиқармаймиз” деб очиқ айтадими?

- Ҳа¸ очиқча айтади.

Озодлик: Қандайдир ташкилотларга¸ ҳокимиятгами¸ прокуратурагами мурожаат қилиб кўрмадингларми?

- Қилиб кўрдик. Бўлмаяптида шу. Барини пул билан ëпаяптими шундайда¸ дейди чироқчилик суҳбатдошимиз.


“Боламни яна раскрутка қилишди”

дейди Эркин микрофонга қўнғироқ қилган, диний айблов билан қамалган Дилшод Ўриновнинг онаси Насиба Ўринова.

- Дилшоднинг қамалганига 10 йил бўлди. Учинчи маротаба қўшиб берган. Ҳозир ГУИНга (Жазони ижро этиш бош бошқармаси) келдим. Бизни кел деб келгиздирди. Келиб яна қайтиб кетдик сарсон бўлиб. Боламни кўра олмадик. Биз йўлга чиққан кунимизнинг эртасига олиб кириб қўйибди яна терговхонасига. Ҳозир тергов қилаяпти экан. Нималарнидир бўйнига қўйиб уриб эзиб ташлади боламни. Ўшанга соғлиғини билиш учун Қизил ярим ой жамиятига телефон орқали ариза берган эдим. Берган аризамга ҳеч қанақа жавоб йўқ. Ўшанга сарсон бўлиб қидириб юрибман Қизил ярим ойни.

Озодлик: Ўзингиз қаердансиз опа?

- Мен қўқонликман. Ҳозир Тошкентдаман.

Озодлик: Қачон туғилган бу ўғлингиз?

- 1974 йилда туғилган.

Озодлик: Қайси модда билан айбланган? Қаерда суд бўлган?

- 159 модда билан айбланган. Ўзимизнинг Қўқонда бўлган. Уже учинчи марта қўшиб бердида. Ўзи тўққиз йилу олти ой берган яқинда. Яна қўшиб беришга тергов қилаяпти. Ўшанга кимга айтишимни билмайман. (йиғлаб) Кўчама кўча юрибман сарсон бўлиб. Эшитадиган одам йўқ. Мусулмон бормикан ўзи бизга ҳам қулоқ соладиган? Анави Арабистонлар қаëққа қараяпти экан¸ дейди ўғлининг дардида сарсон бўлиб юрган Насиба Ўринова.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG