Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:39

Қурултой - Каримовнинг "қайсарлиги" ўзбекларни туркий эллар қаторидан чиқариб қўймоқда


Май ойида Остонда ўтказилган туркий тилли давлатлар йиғини ҳам президент Ислом Каримов иштирокисиз ўтган эди.
Май ойида Остонда ўтказилган туркий тилли давлатлар йиғини ҳам президент Ислом Каримов иштирокисиз ўтган эди.

15 сентябр куни Истанбулда Туркий тилли эллар ҳамкорлик кенгаши таъсис қурултойи иш бошлади. Туркия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашни мақсад қилган кенгашга Ўзбекистон аъзо бўлиш истагини билдирганича йўқ.


Қурултой эшиттиришининг бугунги сонида Туркий тилли халқлар Туркия бошчилигида ишбирлиги кенгашини тузишгани, Ўзбекистон бу кенгашда иштирок қилишга ҳали истак билдирмагани мавзуини муҳокама қиламиз.

Бугунги эшиттиришимизда Тошкентдан сиëсатшунос Фарҳод Толипов, Қозоғистондан сиëсатшунос Дўсим Сатпаев ва Истанбулдан Ўзбекистон мухолифати арбоби Муҳаммад Солиҳ иштирок қилади.

Шунингдек, бугунги эшиттиришимизда Турк дунëсидаги таниқли олим, професор Маҳмат Сарой ҳам қатнашади. Маҳмат Сарой ўтган асрнинг 90 йилларида Туркия Tашқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиë мамлакатлари бўйича бош маслаҳатчиси бўлган.

Аввалига мавзуга аниқлик киритсак.

Бундан сал олдин Наҳичеванда бўлиб ўтган туркий халқлар қурултойида туркий тилли элларнинг ишбирлиги кенгашини 15 сентябр куни Истанбулда таъсис қилиш ҳақида келишилди.

Қозоғистон Tашқи ишлар вазирлигидан олинган xабарга кўра, бу ташаббус Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевдан чиққан.

- Туркий тилли элларнинг ишбирлиги сиëсий ўзанга тушиб, янги истиқбол касб қилди. Бу ҳолат янги умумсиëсий тузилма яратиш эҳтиëжини туғдирди.Бу эҳтиëжни ҳис қилган Қозоғистон президенти Назарбоев кенгаш тузиш ташаббуси билан чиқди, деб гап бошлади қозоғистонлик сиëсатшунос Дўсим Сатпаев.

Сатпаевга кўра, бош қароргоҳи Истанбулда бўлган бу янги ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Туркия аъзо бўлган. Ўзбекистоннинг аъзолиги савол остида, дейди суҳбатдош.

Ўзбекистон 1995 йилдан бери Туркий халқлар бирлигига оид тадбирларда иштирок қилмай келади.

Янги кенгаш низомига кўра, ташкилот бош котиби қилиб таниқли турк дипломати Ҳалил Оқинчи тайинланди.

Ҳалил Оқинчини яxши билган профессор Маҳмат Сарой уни турк дунëси бирлиги учун жон куйдирган дипломат эканини таъкидлади.

Ўзбекистоннинг туркий халқлар қурултойларидан масофада туришини сиëсатшунос Фарҳод Толипов изоҳлади.

Ўзбекистон бугун бўлмаса эртага бундай тадбирларда иштирок қилади, дейди профессор Маҳмат Сарой.

Маҳмат Сарой назарида, икки қардош ўлка Ўзбекистон ва Туркия ўртасида низо бўлмаслиги лозим.

Ўзбек мухолифати арбоби Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистоннинг туркий халқлар бирлиги тадбирларида иштирок қилмаслигини Ислом Каримов шахсияти билан боғлади.

Суҳбатдошимиз Фарҳод Толипов Туркий халқлар бирлигини даъво қилган ташкилот ва давлатлар хусусан Қозоғистон ва Туркия Ўш ва Жалолобод қирғини пайтида золимларга тўхта деб айтишга тил жуфтламаганидан нолийди.

Ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ Фарҳод Толиповнинг фикрларига қўшилади.

Бундан 100 йиллар олдин турк дунëсидаги энг улуғ муаллимлардан бири Исмойилбек Гаспирали "Фикрда¸ ишда бирлик деган паролни айтган. Биз ана шу ўзандан борсакгина рафоққа юз тутамиз" дейди Маҳмат Сарой.




Қурултой рукниннг тўлиқ матнини яқин орада Интернет саҳифамизда ўқишингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG