Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:44

Россия президентининг Хитойга ташрифи давом этмоқда


Хитойга сафар қилаётган Россия Президенти Димитрий Медведев бугун Бош вазир Вен Жиабао ва бошқа юқори мартабали расмийлар билан учрашади. Учрашувлар диққат марказида энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўлиши кутилмоқда.

Россия ва Хитой сўнгги ойлар ичида энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирган. Россия дунёдаги йирик энергетика заҳираларига эга бўлган давлатдир. Хитой эса ўтгани йили АҚШдан ўзиб, дунёдаги йирик энергия воситалари истеъмолчисига айланган давлатдир.

Хусусан, август ойида Россия Сибир шарқидан Хитойга чўзилган ва минг километр келадиган нефт қувурини ишга туширди.

XS
SM
MD
LG