Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:46

Косово президенти истеъфога чиқди


Косово Конституциявий суди президент Фатмир Сейдю конституцияни бузгани ҳақида қарор қабул қилганидан сўнг у истеъфога чиқди.

- Мен, бугун қабул қилган қарорим фуқароларимиз ва севимли мамлакатимиз манфаати учун жуда фойдали эканига қатъий ишонаман, дея баёнот берди Фатмир Сейдю.

Конституцияга мувофиқ Парламент раиси Ёқуб Красники Косово президенти вазифасини вақтинча бажаришга киришди. 58 яшар Фатмир Сейдю Сербиянинг собиқ вилояти бўлган Косовога 2006 йилдан бери президент эди.

24 сентябр куни Конституциявий суд Фатмир Сейдю ҳам президент ҳам Косово демократик лигасининг раҳбари лавозимини эгаллаб, конституцияни бузгани тўғрисида қарор чиқарган эди.
XS
SM
MD
LG