Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:27

Ўзбек, турк ё ўзбекистонлик


Озодликкка сим қоқаëтганларнинг кўпи нарху навонинг ошиб бораëтганидан ҳасрат қиладилар.
Озодликкка сим қоқаëтганларнинг кўпи нарху навонинг ошиб бораëтганидан ҳасрат қиладилар.

Бугун ҳам "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган суҳбатдошларимиз ўзларини ташвишга солаётган турли муммолар ҳақида гапирди. Пенсиясини ололмаётган онахон, адолат топа олмаётган ота гапирди бугунги микрофонимизга.


“Тириклай кўмиб қўя қолсин”

дейди турмуш қийинчиликларидан қийналиб кетган, уч ойдан буён пенсиясиз қолаётган бу онахон. Бу тингловчимиз Сурхондарё вилоятидаги Музробод туманининг Қўнғирот жамоа хўжалигидан қўнғироқ қилди:

- Одамлар кунда почтада тўпланади. Пенсияга қараб яшайди, боласини боқади, неварасини боқади. Ҳозир мана пахта сезон бошланди. Уларга озиқ-овқат керак, кир ювасиз совун керак, сода керак. Нимасига олади? Уч ойдан бери пенсия бермаса, нимасига олади? Қайси пулга олади? Бўлмаса пенсионерларни тирик кўмсин. Умуман бермасин пенсияни. Республикага телефон қилдик, амалга оширмади. Вилоятга қилдик, вилоят ҳам “бугун-эрта берамиз” деб туманда пулни ушлаб турибди ҳоким. Нима қилади уни пахтакорларга берамиз деб. Пенсионерлар одам эмасми? Биз одам эмасми? Бизнинг болалар пахта тераяпти. Кунда ковуш кияди, носки йиртади, кийим йиртади. Пул керак, овқат керак болаларга. Бир кило мол гўшти ҳозир 10 минг сўм бўлган. Қўй гўшти 12 минг бўлган. Одамлар гўштсиз овқат еяпти.

Озодлик: Демак, халқнинг аҳволи ҳозир жуда оғир-а?

- Оғир. Қанча жанжал бўлди почтанинг олдида. Почталонлар ўтирмайди. Бизларни ҳам ëпди дейди. 5-синф бечора бола боради, сув йўқ далада. Ариқнинг лойқа сувини ичади. Сувни сотиб оламиз, газ йўқ. Газни эрта билан бир соат бериб ўчиради. На овқат қила оламиз болаларга, на картошка қовура оламиз. Кечқурун ҳам бир соат ëқади. Бола кечқурун совуқ сув билан чўмилмайдику. Свет ҳам шундай. Бир соат бериб, кейин хоҳласа ўчиради, хоҳласа беради. Катталарнинг хабари йўқми? Ҳар ой пулни вақтида тўлаймиз. Пенсиядан 30-40 минг ушлайди. Яна кўп одамларга “сен тўламагансан” деб туҳмат қилади. Газовиклар сумка қучоқлаб кўчаларда юради. Ошхоналарда куни ўтади. Халқни ўйламайдими? Халқ тамом бўлдику. Халқни ўйлаш керакку ахир, дейди музрободлик уч ойдан буён пенсиясиз қолаётган онахон.


“Ҳамма қонун олдида баравар”

дейди Қарши шаҳридан қўнғироқ қилган Азим Ҳамроев. Унинг айтишича, бундан 15 йил олдин унинг 24 яшар ўғлини уйидан аниқ одамлар олиб чиқиб кетишган ва шу билан ўғли уйига қайтмаган. Унинг ҳуқуқ идораларига қилган мурожаатлари эса натижасиз қолмоқда.

- Айтмоқчи бўлганим шуки, Ҳамроев Шуҳрат деган йигитнинг уйидан олиб чиқиб кетилганига 15 йил бўлди.

Озодлик: Ким олиб чиқиб кетган эди?

- Ражабов Ғофур деган йигит олиб чиқиб кетган.

Озодлик: Ким у?

- Эшитишимга қараганда, катта бойвачча экан. Абдуллаев Самад деган шогирди бўлган. Уста бола эдида у. Мана 15 йилдан бери йўқ. Ички ишлар вазирлигига, республика прокуратурасига мурожаат қилдик, фойдаси бўлмади. “Биз қидираяпмиз. Олиб чиқиб кетган Ғофурга нисбатан ҳеч қандай жиноий иш қўзғата олмаймиз. Қўзғашнинг иложи йўқ. Унинг ўлганлиги, ҳеч қнадай нима қилганлиги ҳақида исботи йўқ. Олиб чиқиб кетган билан қўйиб юборган” деяпти. Мана шуни ўйлаб-ўйлаб онаси ҳам касал бўлиб қолди. Шуни радиодан гапирсангиз. Вазирнинг, президентнинг қулоғига етса шу гап. Қанча ариза ëздик республика прокуратурасига, Адлия вазирлигига. Ҳеч қандай фойдаси йўқ. Натижа йўқда. 1999 йил 16 феврал портлаши бўлдику. Ўшанинг айбдорлари бир ой ўтмай топилдику. Нима учун бир шахс 15 йилдан бери тпопилмайди? Ҳаммаси қонуннинг олдида баробарку, дейди Қарши шаҳридан қўнғироқ қилган Азим Ҳамроев.


“Санжар Умаров бекор айтибди”

дейди ўз исмини айтмаган тингловчиларимиздан бири. У Санжар Умаровнинг “Ўзбекистон қамоқхоналаридаги қийноқлар ҳукуматнинг буйрйғи билан эмас, балки қамоқхона раҳбарларининг ўз ташаббуслари билан амалга оширилмоқда” деган гапларига эътироз билдиради

- Ҳукуматнинг сиëсати эмас бу, турма ходимларининг сиëсати дейди. У бутунлай ëлғон гапираяпти. Мен шахсан ўзим бўлганман. Ўша ходимлар мени чақириб, бир неча марта сўроқ қилганда вилоят бошқармаси бошлиқларининг айнан ўзи “Бизга юқоридан шунақа топшириқ бўлаяпти. Биз шунақа қилишга мажбурмиз укажон” деб айтган. Бунинг ҳаммаси юқоридан бошқарилади.

Яна битта асос борда. Зонада махсус бўлим бор. Ўша махсус бўлимда тупой болалар ишлайдида. Русча келади документ, ўзбекчага таржима қила олмайди. Шуни таржима қилиб турган болалар бор. Бунга гувоҳлар ҳам бор. Ўша таржима қилгани қандай қилиб болаларни қийноққа солиш. Ислом бўйича қамалганларни қандай қийноққа солиш, сиëсат бўйича қамалганларниқ андай қийноққа солиш. Ҳаммаси Ички ишлар вазирлигидан буйруқ асосида келади. Масалан диндорларни тунда қийнарди. Мен шахсан биламан уни. Юқоридан келади. Бекор гап у ходимлар ўзи қилади, бошқа дегани. Яна “Қирғизистонда болалар йиғилаяпти. Москвада болалар йиғилаяпти. Каримовга раҳмат айтаяпти” дейди. Мутлақо ташаккур айтиш шарт эмас. Бутун халқнинг жонига тегиб бўлган бу Каримов. Мухолифат эмас халқнинг жонига тегиб бўлган, дейди ўз исмини айтмаган тингловчиларимиздан бири.


“Ўзбеклар паспортига ўзбекистонлик деб ёзилсин”

дейди бухоролик Шерали. У Озодлик радиосида “ўзбекларнинг ҳаммасини турк деб атаса яхши бўларди”, деб айтган самарқандлик тингловчи фикрларига муносабат билдиради:

- Ўзбекларнинг ҳаммасининг миллатини турк десак яхши бўлар эди деди. Билмадим нима учун бундай деди. Ўзи ҳам билмаса керак. Ўзи турк бўлса керакда унинг. Менинг фикрим бошқача. Менинг фикрим паспортларда “ўзбек” эмас, “Ўзбекистон фуқароси” деб ëзса яхши бўлар эди. “Россия фуқароси” деб Россиядагиларга ëзганку. Турк бу, миллат кераги йўқ. Фақат фуқаролик. Ҳозир ҳам айтадику, “Қайси фуқародан бўласан?” деганда “Ўзбекистондан” тўғрими? Худо инсонни яратибдики, буни миллати билан яратмаганку. Ўшани айтмоқчи эдим мен, дейди бухоролик Шерали.

******************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG