Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 06:01

Жорж Митчел Исроил Бош вазири билан учрашди


АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл
АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл

АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Вашингтоннинг Яқин Шарқда тинчлик келишувига эришилиши мумкинлигига ишончи “аввалгидан кўра қатъийроқ” эканини баён қилди.

Жорж Митчелл Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан Исроил-Фаластин тинчлик музокараларини сақлаб қолиш мақсадида музокаралар ўтказди.

Музокаралар чоғида у бу мақсадга эришиш учун астойдил шаҳд қилгани тўғрисидаги АҚШ раҳбариятининг Фаластин ҳамда Исроил халқига йўллаган чақириқларини етказиб қўйиш ҳам унинг зиммасига юкланганини таъкидлади.

Айни пайтда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат масалалари бўйича масъули Катрин Эштон ҳам тез орада Яқин Шарққа бориши ва у ерда Жорж Митчел ҳамда Бенямин Нетаняҳу билан музокаралар ўтказишини айтди.

Пайшанба куни АҚШ расмийси Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос билан Рамаллоҳ шаҳрида учрашишни режалаштирган.

XS
SM
MD
LG