Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:15

Ўзбек расмийси яна "6+3" гуруҳи ҳақида эслатди


Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Мурод Асқаров президент Каримовнинг Афғонистон масаласи бўйича мулоқот гуруҳи тузиш тўғрисидаги чақириғини яна бир бор такрорлади.

“Gazeta.uz” нашрининг ёзишича, БМТ Бош ассамблеяси 65-сессиясида сўзлаган Мурод Асқаров Афғонистонда тинчлик бўлишидан манфаатдор дея Ўзбекистонни тилга олар экан, президент Каримовнинг ташаббуси билан БМТ ҳомийлиги остида тузиладиган “6+3” мулоқот гуруҳи Афғонистондаги уруш ҳаракатларини тўхтатиш, асосий муаммолар юзасидан муросага келиш, хавфсизликни таъминлаш ва бунга зарурий кафолатларни тақдим этиш мақсадига хизмат қилишини таъкидлаган.

“6+3” гуруҳига Афғонистонга чегарадош 6 давлат ва АҚШ, Россия ҳамда НАТО кириши таклиф қилинган.

XS
SM
MD
LG