Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:22

Белграддаги тўқнашувда юздан ортиқ одам жароҳатланди


Белградда бесоқолбозларга қарши норозилар кўчага чиқди.
Белградда бесоқолбозларга қарши норозилар кўчага чиқди.

Белградда гей паради ўтказилишидан норозилар ва полиция ўртасида рўй берган тўқнашувларда 100дан ортиқ одам жароҳатланди.

Яна юзга яқини эса ҳибсга олинди.


Бесоқобозлар тадбирига қарши чиққан юзлаб ёшлар тадбир иштирокчилари ҳимоясига ёлланган 5 мингга яқин полиция вакиллари томон тош ва ёқилғи қуйилган шишаларни улоқтирган. "Бесоқолбозларга ўлим" мазмунидаги шиорлар билан кўча юриши ўтказган.

Шаҳар мэри берган маълумотга кўра, тўқнашувлар чоғида шаҳарга бир миллион евродан ортиқ зарар етказилган.

Жамоатчилик сўровларига кўра, Сербия аҳолисининг 60 фоизи бесоқобозликни қоралайди. Норозилар буни серблар эътиқоди ва оилавий қадриятларига зид, деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG