Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:30

Маҳмуд Аҳмадийнажод илк давлат ташрифи билан Ливанга борди


Сафари давомида Эрон президентининг Ливан президенти ва Бош вазири билан учрашиши, шунингдек, Ҳизбуллоҳ назоратида экани айтиладиган икки йирик ҳудуд — Байрут ва Бинт Жибейл шаҳарларида жамоатчилик олдида чиқиш қилиши кутилмоқда.

Маҳмуд Аҳмадийнажодни қувватловчи ливанликлар эса ҳозирданоқ Байрут кўчаларини тўлдирган. Шаҳар марказидаги асосий кўчалар Эрон президенти сурати ва давлат байроқлари билан безатилган.

Айни пайтда Аҳмадийнажоднинг Эронга икки кунлик сафари мамлакатнинг ғарбга мойил парламенти аъзолари томонидан танқид қилинмоқда. Шунингдек, террорчи саналган Ҳизбуллоҳ ҳаракатини қувватлаганликда Эронни айблайдиган АҚШ ва Исроил ҳукуматлари томонидан ҳам бу ташриф танқид қилинган.

XS
SM
MD
LG