Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:31

Ўзбекистон халқ таълими вазири онлайн мулоқот ўтказди


Uzbekistan - the official website of edu.uz
Uzbekistan - the official website of edu.uz

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Аваз Мараҳимов 12 октябр куни интернет фойдаланувчилари билан онлайн мулоқот ўтказди.

Шу йил март ойида вазирликка тайинланган Мараҳимов, “Газета.уз” интернет нашри хабарига кўра, бир соатлик мулоқот давомида ўнлаб саволларга жавоб берган. Жумладан, ўқувчиларни дарс вақтида мактабдан ташқарига ҳашарга чиқаришни танқид қилган.

“Тозалик ва тартиб — соғлиқ гарови, ижтимоий-фойдали меҳнат меҳнат тарбиясининг асосидир. Ўқувчилар ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларида қатнашиши мумкин, аммо, фақат таълим маскани ва унга тегишли ҳудудларда ҳамда дарс жараёнига зарар етказилмаган ҳолда”, дея Халқ таълими вазиридан иқтибос келтиради интернет газета.

Шунингдек, вазир мамлакатдаги боғчалар муаммолари, хусусан, таъмир ва болалар овқати учун пластик карточка орқали тўлов масалалари бўйича келган саволларга ҳам жавоб берган.

"Газета.уз" хабарига кўра, Халқ таълими вазирлиги тилга олинган муаммоларни ҳал этиш ва бундай онлайн мулоқотни мунтазам равишда ўтказиб боришни ваъда қилган.

XS
SM
MD
LG