Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:42

"Talco" Ўзбекистон атроф-муҳитига зиён етқизаётганини рад этди


Тожикистон Алюминий заводига эгалик қилувчи "Talco" ширкати иншоот қўшни Ўзбекистоннинг чегара ҳудудлари атроф-муҳитига зиён етқизаётгани борасидаги иддаоларни рад этди.

Ўзбекистон парламентида 15 депутатига эга Экологик ҳаракат фаоллари мамлакат чегарасига яқин Турсунзода шаҳрида жойлашган Тожикистон Алюминий заводи Сурхондарё вилоятига 228 миллион долларлик зарар келтиргани ҳақида билдирган эди.

Бунга жавобан "Talco" ширкати вакили Садриддин Шарипов август ойидан буён завод атмосферага зарарли чиқиндилар тарқалишини тўхтатиб қолувчи янги технологиялар қўллай бошлаганини айтди.

Тожикистоннинг "Talco" заводи Ўзбекистон чегарасидан 25 километр узоқликда жойлашган. Ўзбекистоннинг мазкур ҳудудга яқин Сариосиё ва Узун туманларида чақалоқларнинг ўлими кўрсаткичи бошқа туманларга қараганда анча юқори.

Дашнобод анорзорлари, ўрикзорлар қуриб кетган. Вилоят аҳлисининг 70 фоизи буқоққа чалинган. Камқонлик деярли барча аёлларда учрайди.
XS
SM
MD
LG