Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:20

Хитой, Россия ва АҚШ етакчилари Японияга борди


Хитой, Россия ва АҚШ президентлари Осиё-Тинч океани давлатларининг Ёкоҳама шаҳрига белгиланган саммитида иштирок этиш учун Японияга борди.

Бу етакчилар пайшанба ва жума кунлари Жанубий Кореяда бўлган катта 20 лик саммитида иштирок этган эди.

Ушбу саммитда дунё етакчилари миллий валюталарнинг бозор белгилайдиган курси тизими сари ҳаракат қилишга келишиб олган эди ва хусусан, АҚШ президенти Барак Обама адолатсиз савдо ва пул курсининг бошқарилиши иқтисодий тикланиш жараёнини хавф остига қўйишидан огоҳлантирган эди.

Ёкоҳама шаҳрида қилган чиқишида ҳам Барак Обама бу баёнотини такрорлар экан, Хитой ва Япония каби давлатларни ўз иқтисодий қудратини оширишда фақатгина АҚШга мўлжалланган экспорт маҳсулотларига ишониб қолмасликни маслаҳат берди. Унга кўра, ҳозир АҚШ ҳам ўз экспорти ҳажмини оширишга интилмоқда.
XS
SM
MD
LG