Европа Иттифоқи мамлакатлари Ирландиядаги молиявий муаммолар боис ваҳимага тушмасликлари керак. Бу ҳақда Европа комиссияси аъзоси Оли Рен Брюсселда Евроҳудуд молия вазирлари йиғини арафасида баёнот берди.
Оли Рен фикрича, ортиқча ваҳима Португалия ва Испания каби мамлакатлар молиявий барқарорлигига путур етказиши ва ягона европа пул бирлигини хавф остига қўйиши мумкин.
Европа Иттифоқи раҳбари Ҳерман ван Ромпей Иттифоқ евронинг касодга юз тутишига йўл қўймаслиги кераклигини таъкидлади.
Евроҳудуд таркибига кирувчи мамлакатлар Ирландияга, агар расмий Дублин ёрдам сўраб мурожаат этса, молиявий кўмак кўрсатиши мумкин. Ирландия бош вазири Брайан Коуэн молиявий бўҳронни бошдан кечираётган ўз мамлакати ҳозирча четдан ёрдамга муҳтож эмаслигини айтди.