Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:22

Қурултой - Каримов: Ўзбекистонни муштумзўрлар бошқармайди!


Каримовнинг 12 ноябр куни парламентда қилган нутқи кўпчилик учун кутилмаган янгилик бўлди.
Каримовнинг 12 ноябр куни парламентда қилган нутқи кўпчилик учун кутилмаган янгилик бўлди.

Қурултойнинг бугунги эшиттириши мавзусини президент Ислом Каримов белгилаб берди. “Ўзбекистонни бундан кейин мушт ўқталганлар бошқармасин”, деди Ўзбекистон президенти 12 ноябр куни Ўзбекистон Олий мажлисининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида.


“Албатта, катта мушт билан бошқарадиган одам, раҳбар, шахс пайдо бўлса агар, шу тартиб ўрнатадиган гаплардан бутунлай воз кечамиз энди, барака топгурлар. Кучли, мушт кўтарадиган, зўравонлик қиладиган, ўзининг савлати билан ҳаммани қўрқитадиган одам энди бўлмайди Ўзбекистонда.”

Қурултойнинг бугунги сонида сиëсатшунос Камолиддин Раббимов, Германияда яшаëтган ўзбекистонлик журналист Анвар Усмонов, Ўзбекистондан инсон ҳуқуқлари фаоли Искандар Худойберганов иштирок этади.

XS
SM
MD
LG