Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:22

Тошкент: 2011 йилда 956 минг 200 иш ўрни яратилади


Ўзбекистон қонунчилик палатаси 2011 йилда аҳолини иш билан таъминлаш учун янги иш ўринларини яратиш бўйича давлат дастурини тасдиқлади.

Ушбу дастурда мамлакатдаги меҳнат бозорлари ва аҳоли бандлигининг 2010 йилдаги аҳволи таҳлил қилинган ҳамда шу асосда кейинги йилда 956 минг 200 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

"UzDaily.uz" нашри янги иш ўринларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва ишлаб чиқаришнинг асосий йўналишларини замонавийлаштириш эвазига яратиш кўзланаётгани ҳақида хабар қилди.

Аммо маълумки, Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда мавжуд ишсизлар сонига оид асл рақамларни ошкор қилмайди. Мамлакатда ишсизликнинг мустақил ва халқаро ташкилотлар қайд этиб келаётган муаммоли жиҳатлари эса Ўзбекистон расмий ахборот воситаларида тилга олинмайди.
XS
SM
MD
LG