Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:23

BIC: Жаҳон банки ГЭС бобида холис бўлсин


Ўтган ҳафтада трансчегаравий экологик муаммоларга бағишлаб, Тошкентда ўтказилган халқаро анжуманда иштирок этган Банк ахборот маркази раҳбари Чад Добсон Жаҳон банкини Марказий Осиёдаги гидроэнергетик иншоотлар қурилишига оид лойиҳаларда шаффоф бўлишга чақирди.

Қароргоҳи Вашингтонда жойлашган ва Жаҳон банки гуруҳлари фаолиятини кузатиб борадиган ташкилот раҳбаридан “12.uz” нашри келтирган иқтибосда: “Бирор йирик тўғон қуришдан олдин, Жаҳон банки ёҳуд исталган бошқа донор, бундай иншоотнинг сув оқими қуйиси ва юқорисидаги барча давлатлар экотузилмаларига таъсирини объектив равишда ўрганиши лозим. Халқ овози ҳукуматлар овози билан тенг даражада уқилишини таъминлаш учун Жаҳон Банки фуқаролик жамияти ва аҳоли вакиллари билан маслаҳатлашувлар ўтказиши лозим”, дейилади.

30 дан ортиқ давлат вакиллари ва қатор халқаро ташкилот расмийлари иштирок этган Тошкент анжуманида Чад Добсон гидроэнергетик иншоотлар устида низоси кучайиб бораётган Ўзбекистон ва Тожикистон томонини муросага чорлар экан, бунда халқаро ташкилотларни холисликка чақирди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги эса бу анжуманга Душанбедан вакиллар таклиф қилинмаганини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG