Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:58

Ўзбекистон-Испания бизнес форуми бўлиб ўтди


22 ноябр куни Тошкентдаги халқаро ҳамкорлик марказида Ўзбекистон ва Испания ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Анжумандан мақсад Ўзбекистон-Испания ўртасида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада кенгайтиришдан иборат.

Тадбирда икки мамлакатнинг ташқи иштисодий алоқалар, савдо, нефт-газ, иқтисод, сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат ва бошқа соҳаларда фаолият олиб бораётган вазирлик ва идоралар, ширкат ва корпорациялар вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон телевидениеси хабарига кўра, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Испания ишлаб чиқарувчилар ва саноат конфедерацияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган.
XS
SM
MD
LG