Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:04

Тожикистонда Сангтўда-2 ГЭСини қуриш бошланди


Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Эрон Энергия вазири Мажид Намжу Сангтўда-2 ГЭСи қурилишини бошлаш маросимида қатнашди.

Раҳмон билан Намжу Амударёга қуйиладиган Вахш дарёси соҳилига ўрнатилган портловчи мосламани ҳаракатга келтириб, Вахшнинг оқимини тўсиб қўйдилар.

ГЭСнинг қурилишига Амударё қуйи оқимида жойлашган Ўзбекистон қарши чиқиб келади. Сув заҳиралари устидаги тортишувлар Тошкент билан Душанбе ўртасидаги тарангликни кучайтирмоқда.

Тожикистон Ўзбекистонни Сангтўда-2 ва бошқа ГЭС лойиҳалари учун аталган юкларни олиб келаётган поездларни ўз ҳудудида ушлаб турганликда айблаб келади.

Эрон Сангтўда-2 ГЭСини қуришда Тожикистонга кўмаклашмоқда.
XS
SM
MD
LG