Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:53

Рустам Иноятов Риёдда хавфсизлик бўйича шартнома имзолади


Эндиликда Саудия хавфсизлик кучлари Тошкент билан ахборот айирбошлашни кучайтиради.
Эндиликда Саудия хавфсизлик кучлари Тошкент билан ахборот айирбошлашни кучайтиради.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони махсус хизматлари ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади.

Бу ҳақда Регнум агентлиги берган хабарга кўра, ҳужжат Риёд шаҳрида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов ва Суадия Арабистони Ички ишлар вазири шаҳзода Найиф бин Абдул Азиз ўртасида имзоланган.

Ҳужжатда террорчилик, гиёҳванд моддалар савдоси, уюшган жиноятчилик ва қурол-яроғ контрабандасига қарши курашда ҳамкорликнинг кўзда тутилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG