Линклар

Ўзбекистон ва Литва Ташқи ишлар вазирлари учрашди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Қозоғистон пойтахти Остонада литвалик ҳамкасби Аудринюс Ажубалис билан учрашди.

12.уз ахборот порталининг билдиришича, музокара чоғида Ташқи ишлар вазирлари Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Литва-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини келаси йил ўтказиш ҳамда ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Литвага сафарини уюштиришга келишиб олганлар.

Ўзбекистон Литванинг Марказий Осиёдаги энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади.

Жорий йил январ-август ойларида икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми ўтган йил шу даврига нисбатан 1,65 мартага ошиб, 65 миллион 430 минг “лит”га етган.

Айни пайтда Литҳа¸ Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик кенгашининг 2011 йилги раиси ҳамдир.
XS
SM
MD
LG