Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:57

Қамчиқ довонида йўл қаттиқ музлади


Ҳаво кескин совуган Европада ҳам автомобиллар катта йўлларда соатлаб туриб қолмоқда.
Ҳаво кескин совуган Европада ҳам автомобиллар катта йўлларда соатлаб туриб қолмоқда.
Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин совуб кетиши натижасида Тошкент-Фарғона ўртасидаги Қамчиқ довонида каттагина пробка юзага келди.

Ўтган тунда довондан ўтиб келган такси ҳайдовчиларининг Озодликка айтишича, илгари куни оқшом аксарият автомобиллар ўта олмай қолиб кетган ва натижада, совуқда қолган баъзи йўловчилар довон тепасидаги тунелни пиёда босиб ўтишга мажбур бўлган.

Такси ҳайдовчилари йўлсозларнинг туз ва шағал сепиши ҳам кескин пасайган ҳарорат туфайли йўлни музлашдан сақлаб қололмаганини айтмоқда.

Ҳозирги пайтга келиб, довонда қатнов изга тушгани, аммо, шунда ҳам бир соатда босиб ўтиш мумкин бўлган йўлдан ўтиш учун қарийб 2 ярим соат кетаётгани боис ҳануз тиқилинчлик борлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG