Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2023, Тошкент вақти: 22:15

Тошкентдаги туман номи ўзгарди


Ўзбекистон сенати Тошкент шаҳридаги Собир Раҳимов тумани номини "Олмазор" деб ўзгартиришга қарор қилди.

Ўзбекистон парламенти юқори палатаси матбуот хизматининг билдиришига кўра¸ бу қарор "айни туман фуқароларининг истакларига кўра" қабул қилинган.

2010 йилнинг ноябр ойида Чилонзор туманида жойлашган Собир Раҳимов метро бекати Олмазорга алмаштирилган эди.

Аввалроқ Тошкентдаги Акмал Икромов тумани "Учтепа" деб ўзгартирилди.

Бу тадбирлар расмий Тошкентнинг совет ўтмишидан масофаланиши ўлароқ кўрилмоқда.

XS
SM
MD
LG