Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:53

Россия милицияси Бахром Ҳамроевни калтаклаган шахсни қидирмоқда


Ҳуқуқ фаоли Баҳром Ҳамроев 7 декабр куни калтакланди.
Ҳуқуқ фаоли Баҳром Ҳамроев 7 декабр куни калтакланди.
Москва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳуқуқ фаоли Бахром Ҳамроев калтакланиши факти юзасидан тергов олиб бормоқда.

Бу ҳақда Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси вакили Виктор Бирюков "Интерфакс" мухбирига маълум қилди.

Москвадаги "Мемориал" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш марказининг фаоли Баҳром Ҳамроев сешанба куни Россия пойтахтида калтакланган эди.

Асли ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Ҳамроев ўзини Федерал хавфсизлик ҳизмати ходими калтаклаганини даъво қилмоқда.

Калтак зарбидан инсон ҳуқуқлари фаолининг мияси чайқалганига қарамай у касалхонага ётишдан бош тортган.
XS
SM
MD
LG