Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:05

Ўзбекистонда бензин 15 фоизга қимматлади


Ўзбекистонда бензин нархи 15 фоизга қимматлади. Эндиликда машина эгалари АИ-80 бензинининг бир литрини 1405 сўмдан, АИ 91 бензинини эса 1555 сўмдан сотиб олишади.

Бензин ошганини ҳукумат идораларига бензин етказиб берадиган "Пойтахт" масъулияти чекланган ташкилот вакили Озодликка тасдиқлади.

Юқори сифатли АИ-95 бензини нархи эса 1725 сўм, ёки бир доллар қилиб белгиланди. Ўзбекистонда энг минимал ойлик 20 доллар деб ҳисобланса бу нарх аҳолига анча қиматга тушади.

Сўнгги ойларда Ўзбекистоннинг кўпгина вилоятларида бензин тақчиллиги кузатилган ва қўлда бензин нархи 3 минг сўмдан ошиб кетган эди.
XS
SM
MD
LG