Линклар

Шошилинч хабар
20 октябр 2021, Тошкент вақти: 18:12

Британия бизнесменлари "Навоий"га таклиф қилинди


Буюк Британия бизнесменлари Ўзбекистон иқтисодиётида янада фаолроқ иштирок этиши керак.

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниевнинг бу баёноти Тошкентда Буюк Британия бизнеси вакиллари билан ўтган Ўзбекистон-Британия савдо ва саноат кенгашининг 17 йиғилишида янгради.

Gazeta.uz нашрининг бу ҳақдаги хабарига кўра, Элёр Ғаниев Британия шаҳзодаси Майкл етакчилигидаги делегация сафида бўлган ишбилармонларга, хусусан, “Навоий” эркин саноат-иқтисодий зонасидаги юқори технологияларга асосланган саноат лойиҳаларга сармоя киритишни таклиф қилган.
XS
SM
MD
LG