Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:00

Олмаoта суди ўзбек бошпана изловчиларидан уч нафари даъвосини рад этди


Қозоғистондаги Олмаота шаҳар Олмали тумани суди ўзбекистонлик 29 бошпана изловчидан уч нафарининг шаҳар миграция қўмитаси уларга қочқинлик мақоми бермагани юзасидан берган даъво аризаларини қониқтирмади.

Улар Ўзбекистонга экстрадиция қилиниш хавфи остида қолмоқда.

Аксари Ўзбекистон фуқаролари бўлган 30га яқин эркак июн ойида Олмаотада ўтказилган рейдда ҳибсга олинган эди.

Уларни турли ноқонуний диний оқимларга айбдорлик ва жиноят содир этганликда айблаб, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари халқаро қидирувга берган.

Бироқ бошпана изловчилар ҳеч қандай диний оқимга мансуб эмасликларини айтишади.

Экстрадиция қилиниш хавфи остида қолаётган ўзбек қочқинларини қутқариш қўмитаси суд давомида процессуал нуқсонларга йўл қўйилганини билдирган эди.

Human Rights Watch ташкилоти қозоқ расмийларидан Қозоғистондаги ўзбек бошпана изловчиларининг ҳақларига риоя қилишни, уларни қийноқлар мунтазам равишда қўлланиладиган Ўзбекистонга бериб юбормасликни сўраган.
XS
SM
MD
LG