Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:28

Сўнгги икки йилда Самарқандда 1391 амалдор судланди


Самарқанд вилоятида 2008 — 2010 йиллар оралиғида 1391 нафар амлдор жинояти учун жазога тортилди, булар орасида 6 та маъмурият раҳбари бор.

Шундай маълумотни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Самарқанд вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида маълум қилган.

Бу ҳақда Регнум агентлигининг бугун хабар қилишича, вилоятда Ички ишлар бошқармасининг 83 вакили жазога тортилган. Шунингдек, президент Каримов Ички ишлар органларининг 21 ходими, прокуратура ва суд органларининг 6 ходими порахўрликда айбланиб, жазога тортилганини айтган.

Аввал хабар қилганимиздек, бу йиғилишда президент Каримов йўл қўйган камчиликлари учун қаттиқ танқиб қилиб, вилоят ҳокими Ўктам Барноевни ишдан олган ва унинг ўрнига Самарқанд шаҳрига ҳокимлик қилган Зойир Мирзоевни вилоят ҳокими этиб, тайинлаган эди.
XS
SM
MD
LG