Нефт оқиб кетиши¸ табиат ëнғинлари¸ сув тошқинлари¸ Ғалаба куни¸ футбол бўйича жаҳон чемпионати - бу суратлар 2010 йил ҳақида ҳикоя қилади.
2010 йил суратларда
9
Москвадаги Лубянка метро станцияси ëнида аëл киши мотам тутмоқда. 30 март куни энг камида 39 одамнинг ўлимига сабаб бўлган иккита метро станциясида портлаш рўй берган эди.
Ройтерс учун Александр Натрускин сурати
10
Намойишчилар 7 апрел куни Бишкек шаҳрида рўй берган тўқнашувлар давомида аскар йигитдан гранатамëтни тортиб олишга ҳаракат қилишмоқда. Апрел ойида рўй берган қонли тўқнашувлар ва мухолифат намойишлари эндиликдаги собиқ президент Қурмонбек Бакиевга қарши бўлган эди.
Ройтерс учун Владимир Пирогов сурати
11
8 апрел куни Прагада АҚШ ва Россия президентлари томонидан имзоланган икки давлат ядровий арсеналларини камайтиришга қаратилган янги СТАРТ битимини алмашишмоқда. Битим бир неча ой давомида ўтказилган музокаралар натижасида тайёрланган ва икки давлатнинг ядровий арсеналларини етти йил давомида 1550 тадан ядровий каллаккача камайтиришни кўзда тутади.
Франс пресс учун Живил Самад сурати
13
22 апрел куни Исландиядаги Эйяфяллайокулл вулқонидан чиқаëтган тутун устида Шимол ëғдуси пайдо бўлди. Март ва апрел ойларида вулқондан отилиб чиққан тутун Европа бўйлаб самолëтлар парвозини тўхтатиб қўйган эди.
Ройтерс учун Лукас Жексон сурати