Нефт оқиб кетиши¸ табиат ëнғинлари¸ сув тошқинлари¸ Ғалаба куни¸ футбол бўйича жаҳон чемпионати - бу суратлар 2010 йил ҳақида ҳикоя қилади.
2010 йил суратларда
14
27 апрел куни Украина парламентида депутатлар сессия давомида урушиб кетишди. Мухолифатчилар Россия Қора денгиз кучларининг Севастополда 2042 йилгача қолишлари тўғрисидаги келишувни ратификация қилган парламент аъзоларига тухумлар улоқтиришди.
Ройтерс учун Глеб Гаранич сурати
15
5 май куни Афинадаги грек парламенти қошида ўтказилган норозилик намойишида Молотов коктейли билан урилган полиция ходими ерга қулаб тушди. Намойишчилар мамлакатда ишчи ўринларини қисқартириш ва солиқларни оширишга оид ҳукумат режасига қарши чиқишган эди.
Ройтерс учун Жон Колесидис сурати
16
Совет иттифоқининг фашизм устидан қозонган ғалабасининг 65 йиллиги нишонланган 9 май куни Кремл черкови устидан жанговар самолëтлар учиб ўтмоқда.
Максим Шипенков сурати
17
1 июн куни Гватемала шаҳрида Агата тропик довули олиб келган ëмғир оқибатида катта тешик пайдо бўлди. Агата сабаб бўлган ер кўчкиси ва йўллар бузилиши натижасида 175 одам ҳалок бўлди.
Луис Эчеверриа сурати