Нефт оқиб кетиши¸ табиат ëнғинлари¸ сув тошқинлари¸ Ғалаба куни¸ футбол бўйича жаҳон чемпионати - бу суратлар 2010 йил ҳақида ҳикоя қилади.
2010 йил суратларда
27
Россия милицияси Химки ўрмонини кесувчиларга халақит беришга ҳаракат қилаëтган намойишчини қўлга олмоқда. Фаоллар Москва ва Санкт Петербург ўртасида қурилиши режалаштирилаëтган йўл учун ўрмоннинг кесиб ташланишига қарши чиқишган эди.
Ройтерс учун Александр Натрускин сурати
28
АҚШ аскари 15 август куни Таллил ҳаво базасида Ироқдан чиқиб кетишга тайëргарлик учун ўз юкини кўтариб кетмоқда. АҚШнинг 4-Ҳужумчи бригадасининг охирги аскарлари Ироқни 19 август куни тарк этди. 31 августдан кейин Ироқда ироқликларни тайёргарликдан ўтказиш ва маслаҳат миссиясини бажариш учун АҚШнинг 50 минг ҳарбийси қолди.
Ройтерс учун Тайер ал-Суданий сурати
29
Мусулмонлар муқаддас Рамазон ойи давомида Карбалодаги (Ироқ) Имом Ҳусайн масжидида Қуръон ўқишмоқда.
Ройтерс учун Муштақ Муҳаммад сурати
30
Абхазиялик грузин қочқинлари – 52 яшар Малуза Абрамашвили (чапда) ва 49 яшар Нуну Басария (ўнгда) 25 август куни Тбилисида лабларини тикиш орқали очлик намойиши ўтказишмоқда. Ўнлаб қочқинлар ҳукуматнинг уларни яшаб турган уйларидан эвакуация қилиш қарорига қарши намойиш ўтказишган эди.
Ройтерс учун Давид Мсзинаришвили сурати