Линклар

Шошилинч хабар
21 октябр 2021, Тошкент вақти: 14:28

Янги йил тилакларингиз учун махсус минбар!!!


Яна бир Янги йилни бошлаб берадиган мушакбозликлар бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди.

Григорий тақвими бўйича янги 2011 йил бошланишига саноқли кунлар қолган айни кезларда¸ дилидаги ният ва тилакларини ўз яқинлари¸ қолаверса миллатдош ва ватандошлари билан баҳам кўришмоқни истаган муштарийларимиз¸ марҳамат¸ бу Сизнинг минбарингиз!

Азиз муштарий¸

Дунëда¸ мелодий йил ҳисобига кўра¸ яна бир йил тугаб¸ янгисининг бошланишига ҳам¸ бармоқ билан санарлик кунлар қолди. 31 декабр кунини Янги йил сифатида байрам қилиш-қилмаслигидан қатъий назар¸ умидворлик бугун кўпчиликнинг кўнглига меҳмон бўлиб турган ҳис.

Ана шундай ҳиссиëтлар кучайиб бораëтган айни кезда¸ Озодликка мактуб ëзган муштарийларимиздан бири, Янги йил олдидан сайт мухлисларининг бир-бирларига тилак ëзишлари¸ айни пайтда ўз умид ва армонларини бир-бирлари билан баҳам кўришлари учун имкон беришни сўради.

Марҳамат¸ бу имкон Сизники:

Истаган яқинларингиз¸ дўст ва биродарларингизга Oзодлик орқали Янги йил тилаклари йўлланг¸

ëхуд

Йил якунларига доир кузатишларингиз¸ Янги йилдан умидларингизни баҳам кўринг¸ ихтиëр Сизда¸ азиз муштарий!

Келаëтган Янги йил барчамизга қутлуғ бўлсин!

Шарҳларни кўринг (35)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG