Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:13

Ўзбекистонда 1 январдан яна бензин нархи ошди


Регнум агентлиги берган хабарга кўра, Ўзбекистонда бензин нархи 1 январдан бошлаб яна 30 сўмга қимматлаган.

Нарх ошгани сабаби бензин олувчи жисмоний шахсларга нисбатан солиқ миқдорининг ошгани билан боғлиқ экани айтилмоқда ва 1 январдан бошлаб солиқ миқдори 175 сўмга етди.

Шу тариқа А-80 маркали бензин нархи 1 минг 435 сўм, Аи-91 маркали бензин 1 минг 585 сўм, Аи-95 маркали бензин нархи эса 1 минг 755 сўм бўлди.

Якунланган 2010 йил ичида бензин нархи уч бора оширилиб, жами 30 фоизга қимматлаган эди.
XS
SM
MD
LG