Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:13

Илгизар Собиров Япония Бош вазири билан учрашди


Ўзбекистон Сенати раиси Илгизар Собиров етакчилигидаги ҳукумат делегацияси Японияга борди.

Бу ҳақда UzDaily.uz нашрининг хабар қилишича, икки давлат расмийлари илк бор ҳукуматларо форум ўтказган ва унда сиёсий, маданий, савдо-иқтисодий ҳамда сармоя соҳасидаги ҳамкорликка оид масалалар муҳокама этилган.

Ўзбекистон делегацияси билан учрашган Япония Бош вазири Наото Кан икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини урғулаган ва хусусан, Япониянинг БМТ Хавфсизлик кенгашига доимий аъзо бўлиш таклифини қувватлаган ўзбек делегациясига алоҳида миннатдорчилик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Олий Мажлиснинг ялпи малисида президент бетоб бўлган ҳолда Ўзбекистон президентлиги вазифасини бажаришни Сенат раисига юклатишни таклиф қилган эди.
XS
SM
MD
LG