Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:13

Хитой Ўзбекистонга 2 млрд. доллар сармоя киритди


Бу ҳақда Хитойнинг Тошкентдаги элчиси Юй Хунцзюннинг маҳаллий матбуотга берган интервюсида айтилишича, икки давлат ўртасидаги савдо алмашинуви ҳам сўнгги 5 йил ичида 600 миллион АҚШ долларидан 2 миллиард АҚШ долларига ошган.

Элчининг таъкидича, икки давлат ўртасида бир неча ўн лойиҳа амалга оширилмоқда.

Бу лойиҳаларнинг аксарияти нефтгаз, кимё, транспорт, электр энергия, телекоммуникация ва аграр соҳаларда амалга оширилмоқда.

Хитой Ўзбекистоннинг Россиядан кейинги иккинчи савдо ҳамкоридир.
XS
SM
MD
LG