Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:23

Олмотадаги ўзбек қочқинларидан тилхат олинмоқда


Қочқинларнинг яқинлари суд биноси ҳовлисида намоз ўқимоқда.
Қочқинларнинг яқинлари суд биноси ҳовлисида намоз ўқимоқда.
Олмотада юрган ва БМТ нинг Қочқинлар билан ишлаш Олий комиссарлиги Олмаота ваколатхонасида қайддан ўтган қочқинлардан ҳануз зўрлик билан тилхат олинмоқда.

Бу ҳақда Озодлик билан суҳбатда аввал ҳибс этилган ва сўнг озод қилинган қочқинлардан бири Абдуллоҳнинг айтишича, ундан бир-бирига зид мазмундаги иккита тилхатга руҳий босимлар остида имзо қўйишга мажбурланган.

Шу таҳлит қийин аҳволда қолаётган қочқин оилалар сони, Абдуллоҳнинг тахминича, Олмаота шаҳрининг ўзида ўнлабдир.

- Шаҳардаги бирор уйга беркиниб олиб, ойлар давомида кўчага чиқмай яшаётган диндор ўзбекларнинг оилалари кўп, дейди Абдуллоҳ.

Эслатамиз, ҳозир Олмаота ҳибсхоналарида 29 қочқин экстрадиция хавфи остида қолмоқда.

Яқинларининг экстрадиция ҳақидаги суд ҳукми устидан киритган шикоят аризалари қондирилмади.

Шу вақтга қадар уларнинг сафида бўлган тўрт ўзбек Ўзбекистонга бериб юборилди.
XS
SM
MD
LG