Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:12

Россия ширкатлари Ўзбекистонга 900 млн.доллар сармоя ётқизмоқчи


Россия ширкатлари 2011 йил ичида Ўзбекистонга 900 миллион АҚШ долларига яқин миқдорида сармоя киритади.

Бу ҳақда Регнум агентлиги берган хабарга кўра, Лукойл, Газпром, МТС ва Вымпелком каби Россия ширкатларининг бу йил Ўзбекистонда амалга оширишни режалаётган лойиҳалари умумий қиймати шу миқдорга яқинлаган.

Булар орасида энг кўп сармояни Лукойл ширкати киритади. Ширкат 601 миллион 100 минг долларни Қандим ва Устюрт газ конлари, 226 миллион 100 минг долларни Жанубий Ҳисор газ конларини тадқиқ қилиш лойиҳалари учун ажратишни режаламоқда.

Ўздунробита ва Юнител маҳаллий уяли алоқа тармоқларини ўзига бирлаштирган МТС ва Вымпелком ширкатлари эса шўъба корхоналари ривожи учун 12 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ киритишни кўзламоқда.
XS
SM
MD
LG