Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:52

Ўзбекистон миллиардлаб хорижий сармояларни ўзлаштирмоқчи


Ўзбекистон ҳукмати жорий йилда қарийб уч миллаирд АҚШ долларига тенг хорижий сармояларни ўзлаштиришни режалаштирмоқда.

Расмий хабарларга кўра, 800 миллион АҚШ долларига тенг маблағлар хорижий кредитлар ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилган 42та лойиҳа, икки миллиард АҚШ долларидан зиёд тўғридан-тўғри ётқизиладиган хорижий инветициялар 71та лойиҳага сарфланади.

Тўғридан-тўғри хорижий сармояларнинг қарийб икки миллиарди ёнилғи-энергия соҳасидаги лойиҳаларга йўналтирилади.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўтган йилнинг охирида мамлакат иқтисодига 2011 йилда хорижий сармояларни жалб қилишга доир дастурни маъқуллаган эди.

Ўзбекистон иқтисоди ёпиқ бўлгани боис, шу пайтгача мамлакат иқтисодига ётқизилаётган сармоялар қандай сарфланаётганига оид маълумотлар одатда ошкор қилинмай келади.
XS
SM
MD
LG