Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:50

Муҳожир овози - "Ноқонуний Норвег" ҳикояси


10 йилдан кейин "Ноқонуний Норвег"га айланган Мария Амели.
10 йилдан кейин "Ноқонуний Норвег"га айланган Мария Амели.

Норвегияда 10 йилдан буён ноқонуний яшаб келаётган Мари Амелининг ҳибс этилиши ва унинг мамлакатдан чиқариб юборилиши эҳтимоли шу кунларда Норвегия жамоатчилиги диққат марказидаги асосий мавзу бўлиб турибди.


25 яшар Мария Амели ота-онаси билан сўнгги 10 йил мобайнида Норвегияда яшади, улғайди, мактабда ўқиди, институтни тамомлади, норвег тилида ноқонуний муҳожирлар ҳаёти ҳақида китоб ҳам ёзди.

Энди у ноқонуний муҳожир ўлароқ, Россияга депортация қилиниш хавфи остида.

- Доим қўрқув билан яшаяпман. Истаган пайтда мени мамлакатдан чиқариб юборишлари мумкин. Лекин менинг уйим шу ер - Норвегия,- дейди Амели.

2000 йилда Мариянинг ота-онаси Россиядан Финляндияга келиб қочқин мақоми олишолмагач, ноқнуний Норвегияга кўчиб ўтишади.

Ўшанда Мария 14 яшар қизча эди. Унинг ота-онаси йиллар давомида қочқинлик мақомини олиш ҳаракатида идорама-идора юришар экан, Мария ҳеч қанақа регистрациясиз, ҳужжатсиз мактабни ҳам тугатиб, Тронхейм университетини ҳам тамомлаб бакалавр унвонини олди.

Мария Амели "Ulovlig Norsk" (Ноқнуний Норвег) номли китоб муаллифи ҳамдир.
Ҳозир у норвег тилида равон гапира олади. Мария Норвегиядаги ноқонуний муҳожирлар ҳаёти ҳақида китоб ҳам ёзди. Норвегияда чиқувчи "Nye Tid" журнали унга "2010 йилнинг норвеги" унвонини берди. Ҳозир Мария 25 ёшда.

12 январ куни Мария Осло яқинидаги Лиллеҳаммер мактабидан чиқаётганида саккиз полциячи тарафидан ҳибсга олинади. Полициячилар унга нисбата ҳудди жиноятчидек сифатида муносабатда бўлган.

Гарчи Мария Амели 18 январ куни ҳисбдан озод этилган эса-да полиция уни истаган пайтда Россияга депортация қилиб юбориши мумкин, дейди унинг адвокати Бринюлф Ришнес.

- Иммиграция идораси расмийлари бу аёл Норвегияда жуда узоқ муддат ҳужжатсиз яшаб мудҳиш жиноят қилганини айтмоқда. Гарчи у бу давр ичида норвегиялик бўлиб улгурганига қарамай, мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин. Вазиятдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, бу аёлни Россияга қайтариб юборишса керак,- дейди Ришнес.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Амели иммиграция қонунларини бузмаган, сабаби у Норвегияга келганида ўспирин, балоғат ёшида эмас эди.

Асли исми Мадина Саламова бўлган бу аëл Россия жанубидаги Шимолий Осетиянинг Владикавказ шаҳрида туғилган.

Владикавказда ўзларига ўлим хавфи бўлганини айтаётган унинг ота-онаси Норвегияга келишдан олдин Украина, Россия, кейин эса Финляндияда яшашди.

Ҳуқуқ фаоллари Мария Амелиянинг ҳолати айрим тоифа ноқонуний муҳожирлар, айниқса ёш муҳожирларга нисбатан қонунчиликни енгиллаштириш заруратини кўрсатган.

- У қисқа давр ичида норвег тилини ўрганди, мактабни фақат аъло баҳоларга тугатди. Университетга кирди, уни ҳам аъло баҳолар билан тамомлади. Шунча ижобий томонлари, имкониятга эга қизни энди бадарға қилишяпти,- дейди Норвегия Хелсинки қўмитаси вакили Берит Линдман.

Айни пайтда Амелия Россияга жўнатиб юборилгани тақдирда унинг тақдири не кечади деган хавотирлар ҳам бор. Сабаби Амелиянинг Россияда ҳеч кими йўқ, у ерда ҳеч кимни танимайди. Россия паспорти ҳам йўқ.

Амели ҳимоячилари уни депортация қилмасликни сўраб, Норвегия бош вазирига ҳам мурожаат қилишди. Лекин бош вазир Женс Штолтенберг ўтган ҳафта қилган чиқишида бу ишга аралаша олмаслигини айтди.

- Биз ҳаммага бир хилда ёндашишимиз керак. Кимгадир эътибор катта бўлгани учун истисно қила олмаймиз,- деди Женс Штолтенберг.

Мария Амелия билан боғлиқ бу ҳолат Норвегияда яшовчи ўзбек муҳожирлари назаридан ҳам четда қолмади. 10 йилдан бери Ослода ҳижратда яшаб келаётган Абуддулла Абдураззоқов:

- Ҳар бир мамлакат шу қонун бўлса, ҳамма нарса қонуний бўлса, шунга интилади. Норвегия қонунга асосланган мамлакат. Қонунни ўйлаб чиқаради. Қонунни халқ муҳокамасига қўйиб қабул қилади. Кейин шу қонунни ишлаши учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади.

Озодлик: Энди бу қиз Норвегияда катта бўлди, мактабни ҳам шу мамлакатда тугатди, тилини ўрганди. Энди уни Россияга юборишса, борарга жой бўлмаса. Сизнингча, шу тўғри бўладими?

- Одамгарчилик томонидан албатта бу қизнинг мамлакатда олиб қолиниши тарафдориман. Одамгарчилик, инсонпарварлик нуқтаи назардан бу қиз шу ерда қолиши керак. Лекин, ҳар бир давлат ўз қонуни ишлашини истайди,- дейди Абдулла Абдураззоқов.

Россия расмийлари Мария учун ватанига қайтишига ҳеч қандай хавф-хатар йўқлигини айтишмоқда.
XS
SM
MD
LG