Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:52

АҚШ Миср ҳукуматини тинч намойишчиларга қарши куч қўлламасликка чақирди


АҚШ президенти Барак Обама Миср ҳукуматини президент Хусни Муборакнинг бошқарувига қарши тинч норозилик билдираётган намойишчиларга қарши куч қўлламасликка чақирди.

Жума куни Вашингтонда эълон қилинган баёнотда Обама Қўшма Штатлар Миср халқининг ҳуқуқлари, жумладан, сўз эркинлиги, тинч намойиш ва йиғилишлар ўтказиш ҳуқуқларига риоя қилиниши тарафдори эканини билдирган.

- Воқеалар ривожи давом этар экан биз аввало одамлар нобуд бўлиши ва жароҳатланишидан хавотирдамиз. Шу боис мен Миср ҳукуматини тинч намойишчиларга қарши куч қўллашдан тийилишга чақираман, дея баёнот берди АҚШ президенти.

Барак Обамага кўра, у Хусни Муборак билан телефон орқали сўзлашиб Миср раҳбарини демократик ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш ҳақида берган ваъдасини амалга ошириши учун “аниқ чоралар” кўришга чақирган.

АҚШ МИср ҳукуматининг энг яқин хорижий иттифоқчиси ҳисобланади.

Қўшма Штатларининг Мисрга йиллик иқтисодий ва ҳарбий ёрдами ҳажми 1,5 миллиард долларни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG