Жомбой тумани ҳокими Баҳодир Нурмуҳаммедов ва унинг ўринбосари Фарҳод Муҳаммадиев бир ҳафта олдин пора олаётган пайтда қўлга олинган ҳокимият ходимлари кўрсатмаси асосида ҳибсга олинди, -дейди жомбойлик Нуриддин Комилов
-Ҳокимиятнинг архитектура қурилиш ишлари бўйича ходимлари Файзулло ва Фахриддин Рўзиев деган йигитлар очиқдан очиқ ишхонада, ҳокимият биносида пора олаëтган пайтда қўлга туширилди МХХ ходимлари томонидан. Чунки улар очиқдан очиқ шу пулни олиб, ҳокимга етказиб бериш масаласида қилинган бу. Ҳоким уларга шундай условиени қўйган. “Менга тўплаб берасан” деган масалани уларга қаттиқ қўйган, -дейди Нуриддин Комилов.
Суҳбатдошга кўра, яқин икки йил туман ҳокими бўлиб ишлаган Баҳодир Нурмуҳаммедов даврида катта миқдордаги давлат мулкининг талон тарож бўлишига йўл қўйилди:
- Давлатимиз раҳбари бу инсонларни инсон деб шундай лавозимга қўйган эди. Бу муттаҳамлар ҳукуматимизни алдаб, президентимизни алдаб, халқни алдаб, очиқдан очиқ ҳам давлатни талашга ўтди, ҳам халқни. Ерларни ҳеч қандай адолатсиз, қарорсиз фуқароларга пуллаб, халқни талади. Ерларни талон-тарожлик йўллари билан, ноқонуний йўллар билан ҳар олти сотих ерни 6-8 миллион сўмдан 10 минг долларларгача сотган.
Йил давомида фойдаланиладиган болалар боғчасини пулдорларни топиб давлатга арзимаган пул туширган, 4-5та болалар боғчасини сотиб юборди. Район марказидаги учта болалар боғчасини йўқ қилди. Қишлоқ фаровонлиги ва тараққиëти йилида давлатдан имтиëзли маблағлар ëрдамида аҳоли уй-жойлари қурилди. Типовой усулда қурилган уй-жойларни ҳам ўзлари, биттасини ҳоким ўзига олган,биттасини замҳоким ўзига олган, қолганлар бўлиштириб, катталар талаб еди қолган иморатларни. Битта оддий ўқитувчи ёки шифокорга ҳам тегмади бу уйлар,-дейди Нуриддин Комилов.
Жомбойлик инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Холиқназар Ғаниевга кўра, сўнгги беш йилда туманда худди қўлқоп алмаштирилгандай ҳокимлар алмаштирилмоқда:
- Сўнгги вақтда тез-тез бўлиб кетди десак ҳам бўлади. Бундан 10 йилча олдинмиди Келдиëр деган ўзимиздан чиққан ҳоким бўлди. 10 йилча ҳокимлик қилди яхши. Шундан кейин беш-олтитаси алмашиб кетди. Сўнгги беш йилнинг ичида учта-тўртта бўлдиëв. Мирзаев бўлди, кейин Нурқулов бўлди, кейин Баҳодир Нурмуҳаммедов. Унда олдингиси ҳам кўп турмаган эди,- дейди Холиқназар Ғаниев.
Суҳбатдошнинг айтишича, ҳокимлар алмашгани билан халқнинг ҳаётида яхшилик томонга бир ўзгариш сезилмади, аксинча туманда порахўрлик авж олди. Холиқназар Ғаниев фикрича, порахўрлик фақат ҳокимларга эмас, балки бутун бир тизимга теккан касалликдир:
- Порахўрлик бизнинг системамизнинг касали, иллати. Шунинг таркибига кирдингми, шу билан шуғулланишга мажбурсан. Шундай деб тушунаман мен ҳам, бошқалар ҳам шундай фикрда менимча. Агар порахўр бўлмасангиз, бу системада ишлай олмайсиз,- дейди Холиқназар Ғаниев.
Яна бир жомбойлик Абдували отанинг айтишича, туман ҳокимлари туман халқ депутатлари кенгашида депутатлар томонидан гўёки сайланади, бироқ ҳоким токи халқ томонидан сайланмас экан у ҳеч қачон халққа қайишмайди. Суҳбатдошга кўра, айни пайтда қозондаги қайновга дош берган одам ҳоким бўлади, бироқ бу қозон тагига оловни халқ эмас, балки юқорида турган раҳбарлар ёқмоқда:
- Менимча, ҳалол одам ҳокимлик қила олмайди. Чунки уларни ҳалол иши учун катта лавозимда ишласа, ўшанга яраша харажати ҳам борда. Уй-жой керак, бошқаси керак. Ўзининг даражасига, савиясига қарабда. Бу олган ойликлари жуда паст. Ҳокимларнинг ведомостини кўрсангиз, назарингиз тушган бўлса, катта эмас, оз ойликлари. Шунинг учун улар пора олади. Яшашлари шоҳона.
Бу замонда, бу шароитда, ҳозирги шароитда бир жойда кўпроқ ўтириб қолса одам, қорни тўйиб семириб кетса, катталарга ҳам бўйсунмай қолади, халқини ҳам эсдан чиқаради. Уч йилдан кўп юрган ҳокимни кўрганим йўқ мен. Сайловлар бўлаяпти. Конституцияда қандай ëзган бўлса, чиройликкина бўлаяпти. Лекин ҳеч ким “ким шу ишга арзийди” деб ташвиқот олиб бормайди. Ўзларича ўзлари ўша юқори қозондагилар қайнаб, ўша ëқдан ўзлари пишганини олиб ташлайди. Свежийсидан ташлайди, яна қайнаб чиқади. Шунақа қилиб ўзаро нима қилиб юрибдида.
Кимдан сўрагани бор? Ақлли, идрокли, кўпни кўрган бир гуруҳ одамлар, халқ манфаатини ҳисобга олиб қилганлар мана тарихда яхши таърифланади. Фақат ўзим учун, менга хизмат қилсин, менинг айтганимни қилмаса, кераги йўқ деганлар яхши одамни топа олмайди. Лаганбардорларни, гапидан чиқмайдиганларни олаверадида,- дейди Абдували ота.