Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:22

Ҳотамий мухолифатчиларни озод этишга чақирди


Iran -- former Iranian President Mohammad Khatami, 22May2010
Iran -- former Iranian President Mohammad Khatami, 22May2010
Эронсобиқ президенти Муҳаммад Ҳотамий ҳукуматни уй қамоғида ушлаб турилган икки мухолифат етакчисини озод қилишга чақирди.

Мир Ҳусайн Мусавий ва Меҳди Каррубийлар 14 феврал куни мухолифат фаолларини норозилик намойишига чақирганларидан бери уй қамоғида қолмоқда.

Бу намойиш ўтган йил ёзида ҳукумат томонидан куч билан бостирилган тадбирлардан бери энг йирик мухолифат чиқиши бўлди.

1997-2005 йилларда президентлик лавозимида бўлган ва ислоҳотчи сифатида танилган Ҳотамий ўз интернет сайтида Эронда янги йил, яъни “Наврўз арафасида уй қамоғи, чекловларнинг тугаши, сиёсий маҳбусларнинг озод этилиши ҳамда одамларнинг овози ҳал этувчи омил бўладиган хавфсиз ва эркин муҳитнинг яралишига умид қилишини” ёзди.
XS
SM
MD
LG