Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:46

Тошкентда "бозор мафиячилари" ушланмоқда


Бозорларда деҳқонларнинг ҳақига тажовуз қилган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинаётгани хусусида сўзлаётган ўзбек расмийлари Тошкент бозорларида расталаридан айрилган сотувчиларга товон пули берилмаётгани ҳақида лом-мим демаяпти.
Бозорларда деҳқонларнинг ҳақига тажовуз қилган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинаётгани хусусида сўзлаётган ўзбек расмийлари Тошкент бозорларида расталаридан айрилган сотувчиларга товон пули берилмаётгани ҳақида лом-мим демаяпти.

Ўзбекистон пойтахти ҳуқуқ-тартибот органлари бозорларни назорат қилувчи жиноий гуруҳларга қарши аёвсиз кураш бошлади. Бу ҳақда Россиянинг Регнум ахборот агентлиги хабар қилади.

Регнум агентлигининг Тошкент шаҳар ИИБ тезкор бўлими ходими Бахтиёр Юсупов сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, сўнгги уч ой ичида ҳақ-ҳуқуқлари бозорларни назорат қилувчи жиноий гуруҳлар томонидан топталган деҳқонлардан 300 дан зиёд ариза тушган.

“ИИВ ва прокуратура идоралари пойтахт бозорларини текшира бошладилар. Жиноий гуруҳлар билан шаҳар ички ишлар бошқармаси шуғулланмоқда. Ҳозиргача бозорларни назорат қилган икки гуруҳни аниқладик, аммо жиноий гуруҳларни аниқлаш бўйича иш давом этмоқда. Уларга нисбатан турли жазо чоралари қўлланилади, шу жумладан,қамоқ жазоси ҳам”, - дея иқтибос келтиради Бахтиёр Юсупов сўзларини centralasiaonline.com сайти.

Айтилишича, Тошкентдаги Сирғали ва Юнусобод деҳқон бозорларининг саккиз назоратчиси аллақачон жавобгарликка тортилган.

Маълумотларга кўра, феврал ойида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимлари деҳқонлардан мева-сабзавотларни арзон-гаров олиб, қимматроққа сотаётган бир неча шахс қўлга олинган. Регнумнинг ёзишича, Ҳамза туманидан бўлган Сайдулло Иноғомов, Бектемир туманидан бўлган Абдуманнон Аҳмедов ва Малоҳат Аҳроровалар Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозоридаги ноқонуний фаолияти учун қўлга олиниб, маъмурий жавобгарликка тортилган. Миробод деҳқон бозоридаги сотувчилар ва ҳаммоллардан пул ундиргани айтилаётган Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Акмал Аҳмедов эса А. Назаров исмли шахсдан 400 минг сўм олаётган пайтда қўлга олингани ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани айтилмоқда.

Бозор мафиячилари қўлга олинаётгани ҳақида айтаётган расмийлар, айни пайтда Тошкентдаги айрим бозор расталари ва савдо шаҳобчалари нима учун бузилаётгани хусусида изоҳ бермаяптилар.

Хусусан, ўтган ҳафтада Юнусобод деҳқон бозорининг улгуржи савдо расталари ва шу ердаги ошхоналар бузилган. Ўтган пайшанба куни бузиб ташланган савдо расталарида тирикчилик билан шуғулланган юзлаб одамлар ҳозирда нима иш билан машғуллиги маълум эмас. Гувоҳларнинг айтишларича, бу ерда тирикчилик ўтказган кишиларга товон пули берилмаган.

Аввалроқ Ўзбекистондаги Oxus Gold, Turkuaz, Oriflame каби хорижий ширкатлар фаолияти тўхтатилган, Навоий кўчасида жойлашган уй жиҳозлари, маиший ва офис техникалари билан савдо қилувчи расталар бузиб ташланганди.
XS
SM
MD
LG