Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 01:00

Чўлланиш Ўзбекистон ерларига хавф солмоқда


Биргина Қорақалпоғистонда кейинги 20 йил давомида ерларнинг ярмидан кўпи чўллашиб бўлган.
Биргина Қорақалпоғистонда кейинги 20 йил давомида ерларнинг ярмидан кўпи чўллашиб бўлган.

17 июнь - Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш халқаро куни. Чўлланиш – дунёнинг барча минтақаларида давом этаётган ер деградацияси, яъни яроқсиз ҳолга келиши жараёнидир. Бу жараён инсон омили ва иқлим ўзгариши сабабли юз беряпти. Ўзбекистон ҳам чўлланиш оқибатида ҳар йили юзлаб гектар ерни йўқотмоқда.


Олимлар фикрича, ўрмонларнинг беаёв кесилиши ва суғориш ишларининг тўғри йўлга қўйилмагани иқлим ўзгариши билан бирга унумдор ерларни яроқсиз ҳолатга келтирмоқда.

БМТ маълумотига кўра, чўлланиш дунё аҳолисининг бешдан бир қисмига таҳдид соляпти. Ҳозир дунёдаги қуруқлик майдонининг учдан бир қисми чўлга айланиш таҳдиди остида. Бу тўрт миллиард гектар яроқсиз ер, деганидир.

Ер деградацияси сабабли 1990 йилдан бери дунёда ҳар йили 6 миллион гектар ер яроқсиз ҳолга келмоқда.

Ўзбекистонда ҳам суғориладиган ер майдонлари йилдан-йилга қисқариб бормоқда. Оролнинг қуриган ҳудудидан туз ва бошқа минерал моддаларнинг шамол орқали тарқалиши ва сув тақчиллиги оқибатида чўлланиш даражаси ортяпти.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида чўлланиш даражаси юқоридир, дейди мутахассислар.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 22 миллион гектар ер чўлланшига мойил ҳудуд ҳисобланади. Яйловларнинг 43 фоизи эса, инқирозга учраб, чўлланиб бўлган.

Чўлланиш даражаси, айниқса Қорақалпоғистон ҳудудида мутахассисларнинг жиддий ташвишига сабаб бўлмоқда. Хўжайли туманида узоқ йиллар жамоа хўжалиги раиси лавозимида ишлаган, айни пайтда фермерлик қилаётган Қубай Ортиқовга фикрича, Ўзбекистонда ерларнинг яроқсиз ҳолга келишининг иккита асосий сабаби бор:

- Сезиларли даражада чўлланиш кузатиляпти. Сабаби сўнгги йиллари кўлларга сув тушмаяпти, Орол қуриб қолди. Оролдан кўтарилган чанг-тўзон, Хоразм бор бу томонда, нари кетса Бухорога ҳам бораяпти.

Бунинг оқибатида, деб давом этади фермер, Қорақалпоғистонда экин ерларнинг ярмидан кўпи чўлланиб бўлди.

- Ахир экиладиган далалар қисқариб кетдику. Ер обороти деган бор. Экишлик даланинг баланси деган бўлади. Бу нарса ҳозир йўқ бўлди. Ўзи қорақалпоқда 437 минг гектар экишлик ер бор. Ярмидан кўпроғи оборотдан чиқиб қолган бўлса керак. Сўнгги 10 йил ичида экилмаган ерлар бор. Бир ўтган йил сув яхши бўлди.

Асосий сабаби сув, лекин бошқа сабаби ҳам бор. Бошқа сабаби мана техника етишмаяпти, бошқаси бор. Фермерлар ўз ерларига тўлиқ эколмаяпти. Қум босаëтган далалар йўқ энди. Айрим чеккаларда, Тахтакўпир томонларда айрим далалар бўлиши мумкин, лекин у катта аҳамиятга эга эмас, республика миқëсида. Жуда оз миқдорда. Масалан йилига 100-150 гектардан кўп бўлмаса керак.

Чўлланиш деганда иккиламчи чўлланишни назарда тутиш керак. Сув бормасдан қолганда. Лекин барибир 10-15 йилда оборотдан чиқиб чангалзорга айланиб кетган ерлар бор. Шу ерлар катта проблема бўлади,- дейди фермер Қубай Ортиқов.

Экология ва ҳаёт хавфсизлиги халқаро фанлар академиясининг академиги, Ўзбекистон Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти бўлим мудири, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Муҳиддин Маҳмудов Озодликка берган интервюсида Ўзбекистондаги чўлланиш муаммосига батафсил тўхталди. Қуйида ана шу интервьюни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

XS
SM
MD
LG