Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:37

АнекДОД


Эслатма: “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Правда Востока” газеталарининг умумий адади 100 минг нусхага ҳам етмайди, деган хабар чин. Лекин бу газеталарнинг ҳар бирининг тиражи 5-6 мингданни ташкил қилади. Так что, уларнинг умумий адади 20 мингга етмайди, д
Эслатма: “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Правда Востока” газеталарининг умумий адади 100 минг нусхага ҳам етмайди, деган хабар чин. Лекин бу газеталарнинг ҳар бирининг тиражи 5-6 мингданни ташкил қилади. Так что, уларнинг умумий адади 20 мингга етмайди, д

Аҳолига жинсий хизмат кўрсатиш муассасасининг (“исловотхона” дейишга иймандим) бозори касодга учраса, аҳволни ўнглаш учун нима қиладилар?


Бу масаланинг ечими аллақачон топилганидан хабарингиз бўлсаям, илтимос, ушбу матнни охиригача ўқиб қўйинг?

Ахир бошлаб қўйдингиз – бўлар иш бўлди!

Ечимдан хабари йўқлар эса, ўқисаям ўқисин, ўқимасаям.

Бугун “Ўзбекистон хабарлари” рукни остида мана бу хабарни бердик:

“Келаси йили Ўзбекистонда босма нашрларнинг адади бир неча мартага ортиши мумкин ва бунга оммавий ахборот воситаларини тарқатиш билан шуғулланадиган янги компания тузилиши имкон яратади.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Рўзмат Сафаевнинг бу баёноти тўғрисида Регнум агентлиги хабар қилди. Сафаевга кўра, давлатга қарашли янги компания мавжуд "Матбуот тарқатувчи" ширкатига муқобил тарзда тузилади ва у газеталарни қаерда ўтса, ўша ерда - катта магазинда ҳам, нон дўконида ҳам сотиши мумкин бўлади.

Регнумга кўра, шу кунда ҳукумат тасарруфидаги “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Правда Востока” газеталарининг умумий адади 100 минг нусхага ҳам етмайди.

Мустақиллик арафасида биргина “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси 500 минг нусхадан зиёд чоп этилар эди”.


Хабар тугади.

Бир-икки йил олдин бу масалани камина атайлаб ўрганганман.

Газета-журналлар тиражи куладиган эмас, йиғлайдиган даражага тушиб кетганини тирикчилик ташвишларига ўралашиб қолган оддий муштарий билмасаям, мамлакатдаги ҳамкасбларим жуда яхши билади.

Регнум хабарига қўшимча яна биргина мисол: “Шарқ юлдузи” мустақилликкача қарийб 200 минг нусхада чоп этиларди.
Ҳар ойда битта сон. Ҳар сони 200 минг нусхадан.

Бу йил қандайлигидан хабарим йўқ. Лекин бир-икки йил олдин бу журналнинг ҳар уч ойда биттагина, бир йилда тўрттагина сони чиқаётган, битта сони бир ярим минг нусхагина босилаётган эди.

Мана энди ҳукумат аҳволни ўнгламоқчи. Ва шу мақсадда газета-журнал сотадиган махсус компания ташкил қилмоқчи.

Севинишим керак. Лекин қувонч йўқ. Кинодаги раис айтганидай, Бахт йўқ!

Матн бошидаги гап – исловотхона касодга учраса, аҳволни ўнглаш учун нима қиладилар, деган саволу унинг кўпчилик биладиган жавоби айланаяпти холос бошда.

Жавоб эса, будир: исловотхонанинг бозори касод бўлса, каравотларни эмас, ходималарни алмаштирадилар.

Пардон, мамлакатдаги ҳамкасблар!

Сизларни хафа қилмоқчи эмасман. Сўнгги 20 йил ичида шаклланган шароитда Сизларни алмаштириш билан ҳеч нарса ўзгармайди.

Ўрнингизга мени обориб қўйсалар, мен ҳам Сиз бўлишим мумкин.

Бўлмаслигим ҳам мумкин.

Бўлмаслик учун, бор-йўғи, журналистикани ташлашга тўғри келади.

Демак, адашибман. Исловотхона тўғрисидаги ҳазил ўтмас экан айнан шу масалада.

Худди шунингдек, сотувчини кўпайтириш билан ҳам ҳали ёруққа чиқмай туриб касод бўлишга маҳкум этилган газета-журналлар тиражини кўпайтириб бўлмайди!

Муаммо ечими умуман бошқа нарсаларда эканлигини бошқалар билмасаям, Сизлар биласиз-ку ҳамкасблар!

Яна шуниям аниқ биласизлар-ки, токи ана ўша “бошқа нарсалар” ҳақида газеталарингизда қўрқмай ёзишга изн бермагунларича, тиражлар кўпаймайди.

Мамлакат раҳбари ҳар йили бир марта журналистларни жасурликка чақириш ўрнига ҳаддан ошишда айблашга мажбур бўладиган шароит яралмагунча тиражлар кўпаймайди.

***

2012 йил. Баҳор (Ёз, Куз, Қиш). Тошкент (Андижон, Бухоро, Жиззах...). Нон дўкони.

Сотувчи: Нонни қайси газетанинг устида кесишни ёқтирасиз, “Халқ сўзи”нингми ё “Правда Востока”нинг?

Харидор: Э, хит қилдингиз-ку! Нон емай қўйсам қутуламанми шу газитингиздан?!

Сотувчи: Ака, менда нима айб?! Сотасан, дейишаяпти-да, менгаям зарилми...
XS
SM
MD
LG