Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 03:05

Тожикистонда музликлар ўрганилмоқда


Switzerland -- Trift bridge over the Trift lake near the Trift Glacier in the Susten rock mass, 12Jun2009
Switzerland -- Trift bridge over the Trift lake near the Trift Glacier in the Susten rock mass, 12Jun2009

Тожикистон шарқидаги музликларни ўрганиш учун экспедиция жўнатилди.

Тожикистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ташаббуси билан ташкил топган экспедиция тожикистонлик мутахасислар, аниқроғи Об- ҳавони кузатиш марказ ходимларидан иборат.

Мазкyр идора раиси Маҳмад Сафаровнинг Озодликка маълум қилишича,
Скогач ва Гармо музликларининг бугунги ҳолатини ўрганиш лойиҳаси Тожикистон ҳукумати қабул қилган миллий дастур доирасида амалга оширилмоқда.

- Жорий йил “Тожикистондаги музликлар ҳолатини ўрганиш ва уларни сақлаб қолиш”га оид 2011 - 2030 йилларни ўз ичига олган давлат дастури қабул қилинди. Ана шу дастур доирасида бугун биз республикамиздаги музликларни ўрганишга киришдик, - деди Маҳмад Сафаров.

Тожикистонлик мутахасислар давлат дастури доирасида ҳар йил иккита музлик ҳолати юзасидан тадқиқот ўтказади.

Дастлаб, Вахш дарёсини шакиллантирган Скогач ва Гармо музликлари ўрганилади.

Аммо Сафаров жанобларининг билдиришча, экспедиция таркибида музликларни илмий жиҳатдан ўрганадиган олимлар ва давлат тегишли идоралари мутахасислари йўқ.

- Шунинг учун экспедициямиз спутник орқали олинган тасвир ва компютер ёрдамида фақат музликларнинг топографик харитасини тузади, холос, - дер экан Об-ҳавони кузатиш марказ бошлиғи Сафаров, ўн кунга мўлжалланган лойиҳа сўнгида ҳисобот тайёрланишини қўшимча қилди.

Маълумотларга кўра, айни пайтда сув ва сув заҳиралари билан боғлиқ масала мураккаб.
Тожикистонлик олимлар ўтган икки йилда музликлар ҳажми 30-35 фоизга камайганини гапирмоқда

Келгуси йиллар, олимлар тахминича, бу кўрсатгич 40 фоизни ташкил қилиши мумкин.

Аснода тожикистонлик мутахасислар билан бир қаторда, ўзбекистонлик мутахассислар ҳам минтақа дарёлари асосий манбаи саналмиш музликлар кичрайиб бораётганидан бонг уришмоқда.


Шу ўринда айтиб ўтсак, Қирғизистон ва Тожикистондаги музликлар Орол тубидаги туз ва қумнинг шамол орқали муз тоғларига ўрнашиб қолаётгани ортидан бу мамлакатлардаги музликларнинг эриши жараёни тезлашаётгани айтилади.

Аммо тожикистонлик мутахасис Маҳмад Сафаров бу маълумотлар илмий асосланмаганини айтди.

-Қани қайси олим буни илмий жиҳатдан ўрганди? Музликларнинг эришига сабаб бўлаётган туз ва қум Афғонистон ёки Эрондан ҳам учиб келиши мумкин. Лекин музликларнинг йўқ бўлиб кетишига Оролни айблашдан аввал, буни илмий асослаб бериш лозим, ҳаводан олиб гапирмаслик керак, - дейди тожик расмийси Сафаров.

Аснода минтақа олимлари сув заҳиралари асосий манбаи саналган музликларни сақлаб қолиш учун албатта илмий тадқиқотлар ўтказиш зарурлигини таъкидлайди. Бунинг учун, уларга кўра, олимлар ва соҳа мутахасисларидан иборат экспедиция мунтазам иш олиб бориши лозим.

Республика Сув ва Энергетика вазирлиги, ҳамда музликларни ўрганиш бўйича таниқли олимлари, Маҳмад Сафаровнинг гапига қараганда, Скогач ва Гармо музликларини ўрганиш лойиҳасида қатнашиш учун таклиф қилинган.

“Лекин - деди Сафаров жаноблари, - номаълум сабаблар билан улар экспедицияга чиқмади”.

Тожикистонлик олим Зайниддин Мусоев шахсан ўзини ҳеч ким бу экспедицияга таклиф қилмаганини айтди.

-Бу гап ёлғон. Мен музликлар ҳолатини ўрганиш ва уларни сақлаб қолиш борасида ҳамкорликка тайёрлигимни кўп марта такрорлаганман. Лекин негадир расмийлар бош ирғаб қўйишдан нарига ўтмайди. Музликларни ўрганиш учун ажратилган халқаро ёрдамларни биз олимлар билан баҳам кўргиси келмайди,шекилли, - дейди Мусоев жаноблари.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон БМТ минбаридан қилган чиқишларининг бирида, музликларнинг эриб, йўқ бўлиб кетаётгани ва бу ўз навбатида минтақа сув заҳиралари билан боғлиқ муаммоларнинг кучайишига сабаб бўлаётганидан ташвиш билдирган эди.

Ўз навбатида донор ташкилотлар Тожикистон музликларни сақлаб қолиш учун миллий дастур қабул қилгач, албатта ёрдам ажратажагини билдирганди.

Тожик расмийси Маҳмад Сафаровнинг гапига қараганда, тожик экспедицияси Тожикистон Об- ҳавони кузатиш маркази томонидан молиялаштирилган.
XS
SM
MD
LG